Футбол клубларини молиявий таъминлашнинг марказлашган тизимини ташкил қилиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистонда футболни янада ривожлантириш, футбол клубларида соғлом рақобатни кучайтириш учун уларни молиявий қўллаб-қувватлашни марказлашган тизимга ўтказишни таклиф қиламиз. Ҳеч кимга сир эмас, ўзбек футболини маблағ билан таъминлаш 80-90 фоизга ҳомийлар томонидан амалга оширилади. Лекин ушбу ҳомийлик тўғри тақсимланмаганлиги клублар ўртасида соғлом рақобат бўлишига, қўшимча маблағ ишлаб топишга ҳаракат қилишга тўсқинлик қилади. Яъни, клубларнинг чемпионатимизда эгаллаб турган ўрни аксарият ҳолларда ҳомийларга боғлиқ. Масалан, қайсидир жамоа ҳомийси бой бўлганлиги сабабли доимий чет элда ўқув йиғинларини ўтказса, бошқа бири йиғинларни пойтахтда ўтказишга ҳам зўрға маблағ топади. Клубларнинг молиявий ҳолати ўртасидаги фарқ футболчилар билан шартномалар тузишга ҳам салбий таъсир қилади. Таклифимиз шундан иборатки, Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ёки Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси қошида алоҳида тузилма очиб, республикамиздаги барча ҳомийлардан тушадиган маблағни шу бўлим ҳисоб рақамига тушишини таъминлаш керак. Дейлик, ушбу ҳисоб рақамга тушган маблағ ҳар ой автоматик тарзда бир хил миқдорда Суперлига жамоаларига тақсимланишини таъминлаш керак, шунда ҳамма клубларда бир хил молиявий имконият пайдо бўлади. Бу орқали клубларда қатъий штатлар жадвалини тасдиқлаш орқали футболчилар қўнимсизлигининг олди олинади, клублар ўзларига ажратилаётган маблағни иқтисод қилишга мажбур бўлишади. Ёши катта, келажаги йўқ қиммат футболчилар ўрнига кам маблағ сарфланадиган ёш иқтидорларни олишга мажбур бўлишади. Бундан ташқари, қўшимча маблағ ишлаб топишга ҳаракат қилишади. Катта маблағ сарфлаб фойдасиз легионерлар олиб келиш, ҳомийлар пулини талон-тарож қилиш йўқолади. Клубларнинг молиявий ҳолати ПФЛ ёки ЎФАнинг доимий назоратида бўлади, клубларнинг молиявий жарималари, аъзолик бадаллари ўз вақтида тўланиши кафолатланиб, улар томонидан қилинадиган харажатлар шаффофлиги таъминланади. Қолаверса, мақсадимиз қайсидир вилоят футболини эмас, республикамиз футболини ривожлантириш бўлгани учун барча клубларга бир хил имконият берилиши керак деб ўйлаймиз. Ҳозирги тизим асосида кучли олтиликка кирган жамоага кўпроқ, қолган жамоаларга озроқ маблағ ажратиш орқали интригани, юқори олтиликка бўлган қизиқишни кучайтириш мумкин. Шунда қайсидир жамоа, ҳатто сафар учрашувига бориш учун маблағ топишга қийналаётганда бошқа бир жамоа чет эллардаги йиғинларга катта-катта маблағ сарфлаб, лекин чемпионатда қониқарсиз иштирокининг олди олинади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Футбол клубларини молиявий таъминлашнинг марказлашган тизимини ташкил қилиш, Суперлигадаги клубларга бир хил молиявий имконият бериш, клублар сарф-харажатларининг шаффофлигини таъминлаш, клублар учун ягона штатлар бирлигини тасдиқлаш, иложи бўлса, футболчилар учун алоҳида сайт очиб, улар ҳақида тўлиқ маълумот бўлишини таъминлаш футболимиз ривожланишида муҳим қадам бўлади.
574
Изоҳлар (3)
MARIFXONOV MIRZOXID MIRZAAXMEDOVICH
Агар сиз Пахтакорга хомийлик килмокчи булсангиз бемалол хомийлик килишингиз мумкин, гап бу ерда хомий ташкилотлар тугрисида кетяпти, узбек футболни кучайтириш учун барча жамоаларни имконияти тенг булиши керак, шундагина ракобат булади, шундагина клублар уз имкониятидан фойдаланиб кушимча маблаг топиш, топилган маблагни уйлаб, тежаб сарф килишга мажбур булади.
28 Июль 2018, 17:49
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Барча футбол, спорт клубларини хўжалик хисобига ўтказиш лозим! Масалан мен футболни хам, бошқа вақтни-умрни бехуда-бесамар ўтказувчи машғулотларни хам зарарли деб биламан. Нега энди мен ва мен каби фикрлайдиган фукаролар солиги тўлови биз "халққа нафи тегмайди" -деб хисоблайдиган ерларга сарфланиши керак. Танаси куч-кувватга тўла, соглом экраклар "спортцменман"- деб қачонгача халққа юк бўлиб, боқиманда бўлиб яшашади! Барча футбол, спорт клубларини хўжалик хисобига ўтказиш лозим! Шунда кўрамиз, бу "спорт"ларнинг, "спортцмен"ларнинг халққа канчалик кераклигини. Уларнинг хакикий бахоси, кимга кераклиги шунда кўринади!
28 Июль 2018, 11:31
SAMIGJANOV ERGASH RAFIKDJANOVICH
Масалан мен Пахаткорни севаман ва унга хомийлик килиш ниятим бор, нега энди менинг маблагим хаммага таркатилиши керак?
18 Июль 2018, 17:23

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг