Ўзбекистон парламенти делегацияси Евросиё давлатлари Спикерларининг 4-йиғилишида қатнашди

2019 йилнинг 24 сентябрь куни Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон шаҳрида Евросиё давлатлари Спикерларининг 4-йиғилиши бўлиб ўтди.

Унинг ишида 65 давлатнинг парламентлари, шу жумладан, 41 нафар Спикер ҳамда 15 яқин халқаро ташкилотларнинг вакиллари иштирок этди.

Ҳозирги мураккаб шароитда турли хил таҳдидлар, нотинчликларни ҳал қилишда, иқтисодий муносабатларни уйғунлаштиришда парламентларнинг ўрни ва ролини ошириш, муамммоларни биргаликда бартараф этишда мулоқот-ишонч-ҳамкорлик тамойиллари ҳақидаги масалалар иштирокчилар диққат марказида бўлди.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Н.Исмоилов бошчилигидаги делегация иштирок этди ҳамда иштирокчиларга Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида амалга оширилаётган турли соҳадаги ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.

Йиғилиш доирасида бўлиб ўтган учрашувларда парламентлараро ҳамкорликни янада ривожлантириш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисти
Қонунчилик палатаси Матбуот хизмати

| 3179 24.09.2019



×
Портал харитаси