Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

     Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 январдаги “Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–5644-сон Фармонининг ижросини таъминлаш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда – Вазирлар Маҳкамаси/Ҳукумат) ижро этувчи тузилмасида:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари – иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа комплекслари раҳбарлари лавозимлари, шунингдек, уларнинг аппаратлари (котибият);

Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекслари, тармоқлари ва соҳалари бўйича ахборот-таҳлил департаментлари тугатилсин.

2. Вазирлар Маҳкамаси ижро этувчи тузилмасига:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси молия вазири;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимлари киритилсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бошқарув ходимларининг чекланган сони 178 нафар бўлган ижро этувчи тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига масалаларни тартибга солиш ва устувор вазифаларни ҳал қилишнинг муҳимлигини ҳисобга олган ҳолда, зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамаси ходимларининг умумий штатлари сони доирасида унинг ижро этувчи тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов бир ҳафта муддатда масъул вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларни бириктирган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бўлинмалари тузилмасини келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига тақдим этсин.

4. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ҳукумат олдига қўйилган мақсадли вазифаларга эришишни таъминлаш мақсадида вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари фаолиятини умумий мувофиқлаштиради, юзага келган келишмовчиликлар бўйича келишилган қарорлар қабул қилади;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутат сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб боради, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганади, иқтисодиётдаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилади ҳамда шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифлар ишлаб чиқади. Бунда юкланган вазифаларни ҳал этишда уларнинг вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчилари улар ваколатига киритилган тегишли йўналишлар ва масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига таклифларнинг пухта ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини ва тайёрланишини таъминлайди, шунингдек, ушбу масалалар учун шахсан жавобгар ҳисобланади;

вазирлар, давлат қўмиталари раислари ва бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган таклифлар, таҳлилий ва бошқа ҳужжатларнинг, шу жумладан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ҳар томонлама ишлаб чиқилиши, шунингдек, уларни амалга оширишнинг пировард натижалари ва оқибатлари учун шахсан жавобгар ҳисобланади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчилари томониданхўжалик жамиятлари ва компаниялар, шунингдек, давлат улушига эга бўлган бошқа ташкилотлар фаолияти устидан бир вақтнинг ўзидараҳбарлик қилинишига йўл қўйилмайди;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчилари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

5. Қуйидагилар устувор вазифаларни тизимли равишда амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ишлари самарадорлиги ва натижадорлигини оширишнинг асосий йўналишлари этиб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг функциялари ва ваколатларини, улар функцияларининг бир қисмини тегишли давлат бошқаруви органларига, шунингдек, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига беришни назарда тутган ҳолда тубдан қайта кўриб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарларининг Ўзбекистон Республикаси Президентига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, берилган топшириқлар ва қабул қилинган қарорлар амалга оширилиши самарадорлиги, шунингдек, тегишли фаолият соҳаларидаги эришилган натижалар учун шахсий масъулиятини ошириш;

Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг профессионал даражасини ошириш, барча бўғинларда ижро интизомини мустаҳкамлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, бошқарувнинг замонавий усулларини ва илғор хорижий тажрибасини жорий этиш.

Вазирлар Маҳкамаси ушбу бандни амалга ошириш юзасидан бир ой муддатда аниқ таклифлар киритсин.

10. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ўн кун муддатда ушбу қарор талабларини бажариш юзасидан Ҳаракатлар режасини тасдиқласин, бунда қуйидаги топшириқларнинг бажарилишига алоҳида эътибор қаратсин:

а) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчилари лавозимларига номзодлар юзасидан таклифлар киритиш;

б) Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг янгиланган штат жадвалини тасдиқлаш;

в) Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг, шунингдек, ушбу қарор билан киритилаётган бошқа лавозимларнинг функционал вазифаларини тасдиқлаш;

г) вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, таҳлилий ҳужжатларни ва бошқа масалаларни киритиш, кўриб чиқиш ва улар тўғрисида ахборот бериш, шунингдек, Ҳукумат, унинг Раёсати мажлисларини ўтказишни ташкил этиш ва уларнинг якунлари бўйича қарорлар қабул қилиш муддатлари ва механизмларини ихчамлаштиришни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси Регламентини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш, унда шу жумладан, қуйидаги тартибларни назарда тутиш:

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини ўтказиш муддатларини кўрсатган ҳолда уларнинг кун тартибини шакллантириш;

Ҳукумат, вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари олдига қўйилган, шу жумладан, улар фаолиятининг самарадорлиги кўрсаткичларига ва мақсадли индикаторларига асосланган вазифаларнинг бажарилиши;

оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойига чиққан ҳолда аниқ фактлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун жамоатчилик фикрини ўрганиш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан, Ҳукуматнинг қонунчилик ташаббуси тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонунлар лойиҳаларини маъқуллаш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутат сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг самарали ижросини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш, ҳал этиладиган муаммолар муҳокамасига ва Ҳукумат фаолиятини баҳолашга жамоатчиликни жалб қилиш;

д) Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги, унинг барча бўлинмалари функциялари, ваколатлари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва масъулиятини батафсил белгилаб берувчи низомни ишлаб чиқиш;

е) Ҳукумат фаолияти соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар ва дастурларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича таклифларни келишиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш;

ж) бугунги кун талабларини ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси аппаратини иқтисодиёт, ижтимоий ва маданий-гуманитар соҳалардаги вазифаларнинг самарали бажарилишини юқори профессионал даражада таъминлашга қодир бўлган малакали мутахассислар билан тўлдириш.

11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасини такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–3825-сон қарорининг 6-бандидаги “Бош вазир, унинг ўринбосарлари, Аппарат бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари бундан мустасно” сўзлари чиқариб ташлансин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М.Мавлонов зиммасига юклансин.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                                                                        Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри, 2019 йил 28 январь

| 166 30.01.2019



×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг