Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Ўзбекистон Республикасининг “Ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғларини сақлаб қолиш тўғрисида”ги қонунини ишлаб чиқиш тўғрисида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2020-08-21 16:42:27
  • Муаллиф:MAXSUDOV ROVSHAN OLIMJON O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғларини ҳамда уларнинг ҳудудиларида жойлашган дарахтлар ва ўсимлик оламини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғларини сақлаб қолиш тўғрисида”ги қонуни ишлаб чиқилишини таклиф қиламан. Ушбу қонунда қуйидагиларни назарда тутиш керак: биринчидан, давлатга қарашли ҳиёбон, истироҳат ва маданият боғларининг хусусийлаштирилишига ёки ёпилишига йўл қўймаслик; иккинчидан, ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғларига кириш барча учун бепул бўлишини белгилаш; учинчидан, ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғлари ҳудудидаги инсон ҳаётига хавф солмаётган дов-дарахтлар ва ўсимликларнинг кесилишига ёки нобуд бўлишига йўл қўймаслик; тўртинчидан, ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғлари ҳудудларида автомобиль қатновини тақиқлаш ва бошқа зарур нормалар назарда тутилиши лозим.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Ҳиёбонлар, истироҳат ва маданият боғларини сақлаб қолиш тўғрисида”ги қонуни ишлаб чиқилишини таклиф қиламиз.
27331
Изоҳлар (26)
SOLIJONOV DAVLATJON DILSHODJON O‘G‘LI
Ovoz berib bo'lmayapti. Yashasin "Yangi O'zbekiston"!
2 Июнь 2021, 09:01
MAKSUDOV DAVRON SANJARXODJAYEVICH
Яхши таклиф эдику. Нега овоз бериш имуонияти йук?
1 Июнь 2021, 10:41
NAZAROV ABDUKAXXOR ABDURAXMANOVICH
Qoyil ovoz berishni ochirib qoyish mumkinkan-ku. А че так можно было........... ?????????? ман ҳам лойиҳа учун "ҳа" дейман.
31 Май 2021, 22:20
NAZAROV ABDUKAXXOR ABDURAXMANOVICH
Qoyil ovox berishni ochirib qoyish mumkinkan-ku. А че так можно было........... ?????????? ман =ам лойи-а учун "ҳа" дейман.
31 Май 2021, 22:20
KAMOLDINOV BAXTIYOR JAMOLDINOVICH
Bu Qarorni 100% qo'llab quvvatlayman
31 Май 2021, 14:26

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси