Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Тўй маросимларини 30 кишилик тартибда ўтказилишини доимий сақлаб қолиш тўғрисида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2020-06-07 14:19:14
  • Муаллиф:NURMATOV JAVLONBEK ABDUNABIYEVICH
Жамоавий мурожаат матни
Ижтимоий тармоқларда “яшил” ҳудудларда 30 кишилик тўйларни ўтказишга рухсат берилганини гувоҳи бўлмоқдамиз. Кўпчилик тўйлардаги бундай чегара карантиндан кейин ҳам сақланиб қолишини хоҳламоқда. Шу сабабли, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қўшма қарорида белгиланган тўйларга 200 кишидан ортиқ меҳмон чақирмаслик ҳақидаги қоидани “30 кишилик” деб ўзгартиришни таклиф қиламан. Тўй тараддудида юрганларнинг кўпчилиги шу кунларда тезроқ тўйини ўтказишга шошилаётгани сир эмас. Ёшлар ҳам бунга қаршилик қилаётгани йўқ. Тўйларни ихчам, дабдабабозлик ва исрофгарчиликларсиз ўтказишни ҳамма хоҳлайди. Аммо, бирор қонун ёки қарор билан тасдиқланмаса, 200 кишига тўй қилинаверади. 200 кишилик тўйларга кетадиган сарф-харажат 500-600 кишилик тўйларникига тенг бўлиб қолади. Тўй қиламан деб қарзга ботиб, эртаси куни куёв бола ёки унинг отасининг хорижга кетаётганлик ҳолатлари ҳам кам эмас. Ҳатто, бунинг ортидан жиддий касалликлар орттириб олинаётган ҳолатлар ҳам мавжуд. Абдулла Авлонийнинг юз йил олдин ёзиб қолдирган “Ўзбек халқини тўй балосидан қутқаринг” деган сўзлари бугунги кунимиз учун ҳам айни ҳақиқатдир. Тўй қилиш, буни кўпчиликка маълум қилиш яхши, лекин бу оиланинг келажагига ёмон таъсир ўтказади. Шу тўйга аталган пулларга ёшларни уй-жой билан таъминлашга, оиласининг молиявий аҳволини яхшилашга, таълим олишига шароит яратиб берсак, қанчалик бахтиёр оилани тузган бўламиз. Қанчадан-қанча оилалар иқтисодий аҳволи туфайли ҳозир тўй қила олмаяпти. Менимча, 30 кишилик тўйни доимий қилиш вақти келди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Сенати Кенгашининг “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қўшма қарорида белгиланган тўйларга 200 кишидан ортиқ меҳмон чақирмаслик ҳақидаги қоидани “30 кишилик” деб ўзгартиришни таклиф қиламан.
15027
Изоҳлар (79)
NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH
Sizga alohida raxmat, NURMATOV JAVLONBEK ABDUNABIYEVICH!!! Afsuski, shunday yaxshi taklif qo'llab-quvvatlanmadi. Bizni yillab ortga otadigan isrofgarchiliklarlar davom etadi, shekill. Juda kech bildik, aslida ovoz yig'sa bo'larkan. Hech bo'lmasa "Юртимизнинг шарқий ва ғарбий ҳудудларида транспорт қатновини қулайлаштириш ҳақида" taklifimizga yetarli ovozlarni yig'amiz degan umiddamiz. Qo'llab-qo'vvatlashlaringizni kutamiz!!!
26 Октябрь 2020, 21:10
NISHANOV RUSTAM IBRAIMOVICH
Qadrdonlar!!! Bir kishi 15 tagacha ovoz berishi mumkin (5ta mail, 5 ta gmail, ok, fb...). Shuningdek, ushbu taklif yonidagi yangi ish o'rinlari, tadbirkorlik rivoji, investorlarga infratuzilmalar kabi 8-10 ta muammoni hal qiluvchi "Юртимизнинг шарқий ва ғарбий ҳудудларида транспорт қатновини қулайлаштириш ҳақида" taklifiga ham ovoz berishingizni iltimos qilaman. To'g'ri muddat kam qoldi. Lekin, hozir bor imkonni ishga solib, keskin o'sishga erishyapmiz.
19 Октябрь 2020, 22:31
NURMATOV JAVLONBEK ABDUNABIYEVICH
3259 киши бу таклифни қўллаб қувватлабди. Шунисига ҳам шукур! Лекин бу масала кўпчилик учун қизиқмас экан менимча, яна бемолол тўй қилишда, тўй қилиб қарз олишда, ким ўзарга мақтанишда давом этаверамиз шекилли. афсус! +
19 Октябрь 2020, 21:08
FAYZIYEV UTKIR ISLOMOVICH
50 йилдан буён Узбекистонда яшаб туриб халкимизни характерига тушунмайман.Карантин туфайли 30 кишилик туйларга рухсат берилди буни эшитиб одамлар фойда булади деб хаттоки мактабда укийдиган фарзандларгача туй килиб бердилар хар кеча туйлар буляпти бу яхши лекин бир нарсага тушунмайман нимага шу 30 кишилик туйларни умрбод конуний киламиз дейишса хамма оркага ташлайди хатто норозилар хам бор мен шу нарсага тушунмайман.Ундан кура узингни куз-куз килгунча уша пулга ёшларга уй олиб бер рузгорига керакли буюм олиб бер ёки институтда укитгин бизнесини йулга куйиб бер келажагини уйла ман умуман тушунмадим .
18 Октябрь 2020, 13:14
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
Ушбу таклиф умуман демократияга тўғри келмайди.
8 Октябрь 2020, 21:27

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси