Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 26 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этиш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2020-02-19 05:08:47
  • Муаллиф:XOLIQOV AFZAL ISLOMOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлаш давлат хизматчиларининг фидоийлиги, шижоати, билими ва халқ билан ишлай олиш кўникмасига боғлиқ. Бу борада, айниқса, туман ҳокимларининг масъулияти ва мажбуриятлари жуда юқори. Шу сабабли, шаҳар ва туман ҳокимларини халқ томонидан сайлаш амалиётини тезроқ жорий этиш муҳим аҳамият касб этади. Ижтимоий тармоқлардан маълумки, ҳозирда кўплаб ҳокимларга нисбатан аҳолининг норозилик кайфияти мавжуд. Шу туфайли, ҳудудларда аҳолини бошқарадиган ҳокимларни халқнинг ўзи танлаши ва сайлаш амалиётини жорий этиш зарур. Шундагина ҳокимларимиз халқ дардини эшитади, у билан бирга ишлайди. Муҳтарам Президентимиз томонидан берилаётган вазифа ва топшириқларини бажаришда ҳам чин дилдан ҳаракат қилади. Ҳар бир туман ёки шаҳардан белгиланган миқдорда номзод танлаб, уларнинг энг маъқулини сайлов ўтказиш йўли билан сайлаш керак. Сайланган ҳоким ишини баҳолашни эса яна ўша халқ зиммасида қолдириш мақсадга мувофиқ. Бу борада алоҳида қонун ҳужжатини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш зарур.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этишни таклиф қиламиз.
21158
Изоҳлар (94)
DEHQONBOYEV ABDUMANNOB NABIYEVICH
To'liq qo'llab quvvatlayman
30 Май 2020, 12:54
KAYUMOV SHAMSIDDIN RAXIMBERDIYEVICH
Жамоавий мурожаатни улашиш Ҳокимларни халқ томонидан сайлаш амалиётини жорий этилиши жамиятимизда яхши томонга ўзгаришда энг асосий нухта хисобланади.
28 Май 2020, 14:38
KODIROV BOTIR ZOKIRJONOVICH
Tezroq qabul qililar bu qonunni! Xalqni qiynavorishdi
27 Май 2020, 13:26
NEKOVA DURDONA NEMATOVNA
Ё ҳаёт, Ё мамот !!! Бошқа гап топа олмадим бу петитцияга.
26 Май 2020, 23:23
AZIMOV ABDUVOXID BOKIDJONOVICH
Хозирги кундаги барча муаммоли масалаларни ечими шунга боглик
26 Май 2020, 17:01

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси