Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


“Кўзгусимон авторақамлар” ҳам аукцион савдоларда сотилсин”
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2019-02-27 15:58:30
  • Муаллиф:ERGASHEV BAXTIYOR NURIDDIN O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Сўнгги йилларда барча соҳалар сингари йўл ҳаракат хавфсизлиги соҳасида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди. Хусусан, авторақамлар онлайн аукциони орқали “чиройли рақамлар” савдосининг йўлга қўйилиши бу соҳада коррупция ва таниш-билишчилик каби салбий ҳолатларни сезиларли даражада пасайтирди. Ҳозирда аукцион савдолари орқали давлат бюджетига тушган маблағлар халқимиз фаровонлиги учун йўналтирилмоқда. Бироқ баъзи “кўзгусимон рақамлар” (масалан, 717, 727, 747, 515, 171, 212, 383, 818 ва бошқалар) нима учундир аукцион савдоларига жойлаштирилмайди. Мазкур номерлар ҳам ўзига хос қийматга эга бўлиб, кўзга ёқадиган, чиройли номерлар сирасига киради. Бундай рақамларга талаб жуда юқори бўлиб, уларнинг эскича берилиши турли коррупцион ҳолатларга олиб келяпти. Чет элларда бундай рақамлар ҳам очиқ аукцион орқали сотилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Аҳолининг бундай рақамларга бўлган юқори талабини инобатга олган ҳолда, уларни тахминан 1 млн. сўмдан бошланғич нарх билан аукционга қўйиш (маълумот учун, 066 ва 220 каби рақамларнинг бошланғич баҳоси 2 млн. сўмдан ортиқни ташкил қилади) фойдадан ҳоли бўлмайди. Бу орқали биз фуқароларда чиройли рақамларни олишда қандайдир ноқонуний усуллар эмас, қонуний тарзда қўлга киритиш имкони яратиларди. Шу сабабли мазкур турдаги авторақамларни ҳам онлайн аукцион орқали сотишни таклиф қиламан.
4657
Изоҳлар (13)
ABDULLAYEV FARXOD XABIBULLAYEVICH
Юқоридаги фикрлар тўғри. Шу кунларда Тошкент вилоятида 700 серияли авторақамлар берилмоқда. Лекин навбат билан 717, 727, 787 ёки 771дан 779гача рақамларни олиш мумкинми, деб сўрасангиз, ҳаммаси банд қилиб бўлинганини айтишади. Бундай рақамлар фақат "хўжайин"нинг имзоси билан берилади, дейишади. Бу рақамларни маълум "ҳақ" эвазига олиш мумкинлигини ҳамма ҳам билади. Ушбу тоифадаги рақамларни аукцион савдога қўйиш мақсадга мувофиқ.
10 Апрель 2019, 07:49
XUDOYBERDIYEV G‘AYRAT BAXTIYOROVICH
Туппа тугри боши ва охири бир хил номерлар 1млн дан бошлаб сотувга куйилса яхши буларди !!!! Хозирда боши ва охири бир хил номерларни олишда коррупсия мавжуд
20 Март 2019, 22:26
XALBAYEV SANJARBEK ALLABERGANOVICH
Тўғри масала кўтарилибди, олди ва орақаси бир хил бўлган (121, 252, 717 . . . ), олди иккаласи бирхил бўлган (771, 221, 996 . . . . ), орқа иккаласи бир хил бўлган рақамларни (122, 577, 722, . . . ) ҳам акционга қўйиш яхши бўларди масалн бошланғич нарх энг кам иш хақининг бир ёки икки барабари бўлса халқимиз ҳам қийналмайди. Бу очиқлик бўлар эди, хамма рози бўлади.
16 Март 2019, 10:44
SALIYEV ALISHER ZAFAROVICH
Умуман олганда эса, ҳамма авто рақамларни аукционга чиқариб қўйиш керак, ва баъзи бир авто рақамлар маълум бир муддат сотилмаган тақдирда нархи тушириб борилиши керак. Ҳамма ўз хохиши-диди-имкониятига қараб авто рақам сотиб олаверади
15 Март 2019, 13:24
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
Hozir shu kyzgu raqamlar stafkasi 50-100 ming atrofida hamma raqam elektron olinsa olingan sertifikatni olib borib kursatasiz va olib ketaverasiz qistir qistirga xojat yuq ichkarida qanaqa raqam borligini bilmasez yaxshirogini olib beruvchilar doim topiladi hammasi shaffof bulsin
15 Март 2019, 12:54

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси