Жамиятда фоҳишабозликка қарши қатъий чоралар кўриш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2019-01-17 19:09:10
  • Муаллиф:DADAMATOV MEXRIDDIN TABITDINOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда барча соҳаларда янги қонун ва қарорлар қабул қилинмоқда ва бу ўзининг самарасини кўрсатмоқда. Менинг фикримча, жамиятда фоҳишаликни ва шунга тенглаштирилувчи бузуқлик ҳолатларини камайтириш учун фақатгина фоҳишаларга ёки ушбу шароитни яратиб бераётган шахсларга жазо берилиши етарли эмас, балки шунда бевосита иштирок этган эркак ёки эркаклар учун ҳам маъмурий, жиноий жазо чоралари қўлланилсин, тегишли чоралар кўрилсин.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, қонунларга тегишли ўзгартишлар киритилиб, далил билан ушланган мазкур ҳолат иштирокчиси учун биринчи марта содир этилса, жарима белгилаш, иккинчи марта содир этилса, 15 сутка маъмурий қамоқ, учинчи мартада 1 йилгача аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилиш чораларини белгилашни таклиф қиламиз. Бу чораларнинг қўлланилиши бу борадаги жиноятчилик ва турли салбий иллатларни бартараф этишга хизмат қилади.
1746
Изоҳлар (27)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
QODIROV TIMURBEK ODIL O‘G‘LI Тарихдан маълум, фоҳишабозлик ҳеч бир давлатда йўқ бўлмаган. Қайсидир муоммони ҳал қилмоқчи бўлсак, ТАҚИҚЛАШ КЕРАК! билан иш битмайди. Тақиқланса янада ривожланада бу нарса. Ривожланган давлатларнин барчасида руҳсат этилган. --- "Ривожланган" давлатларда гомосеклар , бир жинслии никохлар рухсат этилган. Барча давлатларда ўғрилар ва наркотик чекувчилар ҳам бор. Уларга ҳам қарши курашмай, РУХСАТ БЕРАМИЗМИ?
13 Апрель 2019, 08:53
DADAMATOV MEXRIDDIN TABITDINOVICH
QODIROV TIMURBEK ODIL O‘G‘LI Тарихдан маълум, фоҳишабозлик ҳеч бир давлатда йўқ бўлмаган. Қайсидир муоммони ҳал қилмоқчи бўлсак, ТАҚИҚЛАШ КЕРАК! билан иш битмайди. Тақиқланса янада ривожланада бу нарса. Ривожланган давлатларнин барчасида руҳсат этилган. Бундай петициялар билан шунчаки "очко" ишламоқчимисиз? Билмадим яна ҳам. Саёз фикр юритманг... Илтимос "очко"ни бирга ишлаш учун келинг командага қўшилинг.
10 Апрель 2019, 19:13
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
DJURAYEV SHUXRAT XXX Бу ечим эмас. Аксинча, ёшлар ўртасида бузилган қизларни кўпайтиради, кўп хотинликка ва ундан кейинги низоларга сабаб бўлади. Биз 400 минг кишилик Бруней қабиласида эмасмиз! 4 Апрель 2019, 21:27 ---- Бу одам: "жамиятимиз учун кўпхотинликдан кўра фоҳишалик афзал"- демоқчида, бале мавлоно! Узр қўполроқ гапирсам, сиз кўпхотинликнинг фарзанди бўлишни истармидингиз ёки фоҳишанинг фарзанди бўлишни истармидингиз?
10 Апрель 2019, 08:13
XUDOYBERDIYEV G‘AYRAT BAXTIYOROVICH
Буни йук килиш учун уша худуд участковойига хам уша фохишага хам бир хил жазо бериш керак шундагина улар участкавой билан тил бриктириб иш килишмас балки
9 Апрель 2019, 23:26
XOJIMATOV A’ZAMJON NABILLAYEVICH
Бу ИЛЛАТНИ йўқотиш учун таъсир чораларини кучайтириш керак менимча, 15 сутка эмас 15 йилга қамаб озодликдан махрум қилиб, кейин натижани кўриш керак. Бошланишига қамоқхоналар тўлиб кетади аммо кейинчалик камайиши аниқ.
9 Апрель 2019, 18:53

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 73 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг