Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Ўзбекистон Республикасининг Кадастр кодексини қабул қилиш ҳақида
  • Йўналиш:Ер ва сув
  • Сана:2018-12-18 00:16:55
  • Муаллиф:IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH
Жамоавий мурожаат матни
Мамлакатимизда кадастрга доир муносабатларни тартибга солувчи кўплаб қонун ҳужжатлари мавжуд. Мазкур ҳужжатларнинг кўпчилиги асосан ҳаволаки нормалардан иборат бўлиб, мазкур соҳа асосан қонуности ҳужжатлари билан тартибга солинган.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли мазкур соҳадаги қонун ҳужжатларини тизимлаштириш, уни тўғридан-тўғри ишловчи нормалар билан тартибга солиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Кадастр кодексини қабул қилишни таклиф қиламан.
4062
Изоҳлар (7)
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Азамат Давлетбаевич ҳақ фикрни билдирибсиз, бу тизимга кирадиган фаоллар сони ҳар доим кирганимда бир хил фойдаланувчилар, бошқа фойдаланувчилар учрамайди. Тизимга кириш хам бир мунча қийин, оддий қишлоқ одами интернет бўлгани билан кириши қийин. Бор эй деб бошқа сайтларга ўтиб кетиши хам мумкин. балким тизимни янада халқчил соддалаштириш керакдир.
25 Март 2019, 17:07
IBRAGIMOV AZAMAT DAVLETBAYEVICH
Бу тизимга кирадиганлар сони 10.000 минга етар микан
23 Март 2019, 12:29
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
Haqiqatdan barchasini bitta qilib yaratish lozim nima keragi bor buncha qogozbozlikni shu sabab tushunmovchilik juda kup qonunlarimiz qisqa sodda va tushunarli bulishi lozim
14 Март 2019, 12:38
RAHMANOV RAHIM ABDUG‘ANIYEVICH
Ер кодекси ва Кадастр кодексларини балким битта яхлит Ер кадастр Кодекси деб яратиш керакдир. Нима кераги мунча қоғозбозлик ва норматив ҳуқуқий ҳужжатларни кўпайтириб, ҳуқуқни қўллашда асосий фактор ер ва ер устидаги бино-иншоотларга қаратилади-ку.
2 Март 2019, 16:31
XOJIMATOV A’ZAMJON NABILLAYEVICH
Ушбу таклиф борасида баъзи бир мулохазаларни шунчаки бир фикр сифатида айтиб ўтишга ижозат берасиз деган умиддаман. Давлат кадастри соҳаси асосан Ўзбекистон Республикаси "Ер Кодекси" билан тартибга солиниши ҳаммага маълум, қабул қилиниши режалаштирилган Кадастр кодексини ҳам амалга тадбиқ этиш учун кодекс ости меъёрий ҳужжатлари ҳам қайтадан ишлаб чиқилиши керакми ёки мавжудлари ишлайверадими? Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси "Ер Кодекси" тақдири нима бўлади? Ахир, умуман олиб қараганда "Ер Кодекси" ҳам қонунчиликда ишламоқда фақат ижро этиш нуқтаи назаридан ижрочилар томонидан мукаммалликка эришиб бўлингани йўқ.
1 Март 2019, 15:50

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси