Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этиш ҳақида
  • Йўналиш:Ер ва сув
  • Сана:2018-06-28 15:59:03
  • Муаллиф:QURBONOV BAXTIYOR O‘ROQOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Мустақилликкача Ўзбекистонда собиқ иттифоқ Қишлоқ хўжалик фанлари академиясининг Ўрта Осиё бўлими фаолият кўрсатар эди. Бу илмий даргоҳ нафақат мамлакатимизда, балки Марказий Осиё республикаларидаги илмий-тадқиқот институтлари, конструкторлик бюролари, тажриба заводлари, машина синаш ва тажриба қилиш станцияларининг ишига раҳбарлик қиларди. Ўша даврда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган ютуқларда ушбу илмий марказнинг муносиб ҳиссаси бор эди. Ўзбекистон мустақил бўлгач, Ўрта Осиё бўлими ўрнида Ўзбекистон қишлоқ хўжалик фанлари академияси ташкил этилди. 6 йил ўтгач, академия тугатилиб, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигига бўйсунувчи “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази” шаклидаги бошқармага айлантирилди. Аммо бу қишлоқ хўжалиги соҳасида катта ўзгаришларга олиб келмади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоғи ҳисобланган қишлоқ хўжалигини илмий асосда ташкил этиш бугунги куннинг долзарб вазифасига айланмоқда. Юқорида айтилган фикрларга асосланиб, мамлакатимиздаги мавжуд илмий-ишлаб чиқариш базаси негизида Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академиясини ташкил этишни таклиф қиламиз.
3881
Изоҳлар (1)
DJUMABAYEV DILMUROD XASANBAYEVICH
Зўр таклиф! Қўллаб-қувватлаймиз!
6 Август 2018, 11:38

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси