Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Ёш оила чегарасини 30 дан 35 ёшга узайтириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг 3-моддасига кўра, эр-хотиннинг иккиси ҳам ўттиз ёшдан ошмаган оила ёхуд фарзанд (бола) тарбиялаб вояга етказаётган ўттиз ёшдан ошмаган ёлғиз отадан ёки ёлғиз онадан иборат бўлган оила, шу жумладан никоҳдан ажралган, бева эркак (бева аёл) - ёш оила деб белгиланган. Маълумки, ёш оила тоифаси бизга баъзи бир имкониятлар, жумладан, даромад солиғи, кредитлар, уй-жой олиш каби муносабатларда имтиёзлар тақдим этади. Ҳозирги кунда ёшларимиз ўртасида турмуш қуриш кечикиб бормоқда. Бунга сабаб турмуш қураётган инсонлар, энг аввало, молиявий ҳолатини яхшилаб, кейин турмуш қуришни ўйлайди ва бу турмуш қуришни кечикишига олиб келади, аксар ҳолларда 30 ёшдан кейин турмуш қураётганлар ҳам кам эмас.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шунинг учун, ёш оила чегарасини 30 ёшдан 35 ёшга кўтариш таклифини билдираман. Ушбу таклиф амалга оширилса, ёш оилаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимида янада кўпроқ имкониятлар яратилади.
5315
Изоҳлар (22)
AXMEDOV AVAZBEK A’ZAMOVICH
Қўллаб кувватлайман. Жуда тўғри таклиф киритилибти.
5 Июль 2021, 09:48
JABBOROV ULASH URALOVICH
Ассалому алайкум. Ёш оила ёшини «35» ёшгача қилиб белгиланса бу яхши. Аммо 35 ёшдагиларни ҳам «ёшлар» дейиш нотўғри бўлади. Сабаби, Инсон ёши катталашган сари оила қуришга бўлган истак юқолиб бориши мумкин. Бу ўз навбатида фарзанд тўғилишни камайишига олиб келади ва яқин 10 йил ичида кескин камайиб кетади. Одамлар ёлғиз яшашга ўрганишади, «ўзимга хон ўзимга бек» деган тушунча пайдо бўлиб «хохлаган ишларини» қилиб юришга интилади ва қилади.
4 Апрель 2019, 16:19
JURAKULOV BAXROM AZAMATOVICH
To‘g‘ri fikr hisoblanadi. Chunki bizda yoshlar tushunchasi 30 yoshgacha, oila qurish qonunchilikda yigit va qizlar uchun tegishlicha 17 va 18 yoshdan so‘ng. Bu esa o‘z o‘zidan yosh oila tushunchasini qayta ko‘rib chiqishga to‘g‘ri keladi. 20 va 35 yosh oralig‘idagi oilalar bizning mamlakatimizning salmoqli hissasini tashkil qiladi. Men bu fikrni qo‘llayman.
11 Январь 2019, 23:04
IBRAGIMOV DAVRONBEK DAVLETBAYEVICH
Менхам 100% куллаб куватлайман, Шу сабабдан 35 ёшгача булган оилаларни "ёш оила" деб белгиланишига овоз бераман!
25 Сентябрь 2018, 22:25
AXUNDJANOV SANJAR MUXTARDJANOVICH
Зур буларди. Куллаб кувватлайман. Олга...
5 Сентябрь 2018, 11:51

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси