Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Навоий шаҳрида театр қуриш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Юртимизнинг деярли барча вилоят ва туманларида театрлар мавжуд. Бироқ Навоий шаҳрида бундай маданият маскани йўқ. Шаҳримизда мазкур ғояни рўёбга чиқариш учун барча имкониятлар мавжуд. Ушбу имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда Навоий шаҳрида театр қуришни таклиф қиламиз. Ушбу таклифни амалга ошириш вилоят аҳолисининг маънавий ва маданий салоҳиятини янада ошишига ҳамда вилоятдан етишиб чиқаётган маданият соҳаси ёш вакилларининг ўз шаҳарларида иш билан таъминланишларига хизмат қилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Навоий шаҳрида “Навоий вилояти драма театри” қурилишини таклиф қиламиз.
3704
Изоҳлар (3)
ESHNIYOZOV MUHAMMAD AG‘ZAMOVICH
Театр- ибратхонадир. Улуғларимизнинг бу сўзи замирида маънавиятга интилиш, ёшларни тарбияси, катталарни ҳам яхшилардан ибрат олишга стимули - театрдан эканлиги акс этади. Тўғри кинофильмлар ҳам бор, лекин санъатда театрнинг ўрни бошқа. Навоийда ҳам театрда роль ўйнайдиган санъаткорлар бор. Марказдаги театрларда ишлаётган артистлар бор. Уларни жамлаб театр очса имкониятлар етарли. Қурилишига ҳам менимча Навоийда бошқа вилоятлардан кўра устунлик бор. Қўллаб қувватлаймиз
10 Июль 2018, 09:32
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Керак экан, ихтиёрий асосда пул маблағлари йигиб қуринглар. Аммо давлатимиз-хукуматимиздан талаб қилиб, тадбиркорларга ортиқча солиқ солиб, уларнинг бизнеси, тирикчилигига юк бўлиш ва ногирон-етимларга сарфланадиган пулларни камайтириш ҳисобидан қурилишини истамасангиз бўлди.
23 Июнь 2018, 08:12
NOROV IBROHIM BURXONOVICH
Жуда тугри иш булар эди. Юртбошимиз айтанидей, жоҳилиятга қарши маърифат билан курашиш керак. Ўйлайманки, ушбу лойиҳа ёрдамида аҳолимизни маънавиятини янада юксалтириш каби эзга мақсадга эришилади. Мен овоз бердим. Навоийликлар, марҳамат овоз беришларингизни сўрайман.
23 Июнь 2018, 07:46

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси