Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Қоракўлчилик тармоғини ислоҳ қилиш ҳақида
  • Йўналиш:Ер ва сув
  • Сана:2018-05-29 16:47:18
  • Муаллиф:RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Қоракўлчилик тармоғининг ривожи халқимизнинг фаровонлигига хизмат қилади. Маълумки, қўй қанча кўп марта туғса, кейинги қўзилари олдингиларига қараганда соғлом ва зотдорроқ бўлиб бораверади. Сифатли қоракўл териси олиш учун 2-3 марта туққан энг зотдор она қўй энг сифатли, зотдор қўзилар берадиган маҳал сўйиб юборилади. Шу билан сифатли, зотдор қўйнинг насли қирқилади ва далада асосан зотсиз қўйларгина ўсишга қолади. Қўйлар кўпайишда геометрик прогрессия асосида кўпаяди. Қўй-қўзиларни кўпайтиришга эътибор берсак, сифатли қўй гўшти ва гўшт консервалари, қўй сути ва сут маҳсулотларининг янада самарали ва сифатли тарзда тайёрланишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, жун маҳсулотлари, қўй терисидан яримтайёр ва тайёр товарлар ишлаб чиқариб, қўйнинг ички аъзоларидан тиббий препаратлар ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш орқали қоракўл теридан олинадиган фойдадан кўра ортиқроқ иқтисодий фойда олишимиз мумкин бўлади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, қоракўлчилик қонунчилик билан тартибга солишни таклиф қиламиз.
4477
Изоҳлар (7)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
"Қоракўлчилик тармоғининг ривожи халқимизнинг фаровонлигига хизмат қилади."- СЎЗИ МЕНИНГ ГАПИМ ЭМАС, МОДЕРАТОРНИНГ "МОДЕРАЦИЯ"СИ АСЛИДА "Қоракўлчилик тармоғи халқимизнинг фаровонлигига зарар келтираётган тармоқлардан биридир."-ДЕБ ЁЗГАНДИМ.
21 Февраль 2020, 20:44
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Қўшимча: Қоракўлчилик тармоғини йўқотсаккина, юртимизда гўшт, жун, қўй сути маҳсулотлари кўпайиб, халқ учун арзонлашиб, экспортидан юртимиз қоракўлчиликдан кўраётган нафдан анча катта наф кўрарди.
10 Июль 2018, 12:27
SABUROVA NIGORA ERKINJON QIZI
Қоракўлчилик тармоғининг ривожи халқимизнинг фаровонлигига хизмат қилади. Маълумки, қўй қанча кўп марта туғса, кейинги қўзилари олдингиларига қараганда соғлом ва зотдорроқ бўлиб бораверади. Шу сабабли қўйчиликни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратиш лозимдир.
30 Июнь 2018, 07:37
XOLMATOVA SARVINOZ SHAVKAT QIZI
Қўйчиликни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратсак, сифат талабларига жавоб берадиган қўй гўшти ва гўшт маҳсулотларидан тайёрланадиган консервалар, қўй сути ҳамда сут маҳсулотларининг янада самарали, сифат талабларига жавоб бера олишига хизмат қилади. Бунинг натижасида, жун маҳсулотлари, қўй терисидан яримтайёр ва тайёр товарлар ишлаб чиқарилади.
26 Июнь 2018, 16:03
XOLMATOVA SARVINOZ SHAVKAT QIZI
Қўйчиликни кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратсак, сифат талабларига жавоб берадиган қўй гўшти ва гўшт маҳсулотларидан тайёрланадиган консервалар, қўй сути ҳамда сут маҳсулотларининг янада самарали, сифат талабларига жавоб бера олишига хизмат қилади. Бунинг натижасида, жун маҳсулотлари, қўй терисидан яримтайёр ва тайёр товарлар ишлаб чиқарилади.
26 Июнь 2018, 16:03

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси