Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Ерни ўғитлантириш тартибини такомиллаштириш ҳақида
  • Йўналиш:Ер ва сув
  • Сана:2018-05-29 16:02:42
  • Муаллиф:RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Тупроқшуносликдан маълумки, тупроқда ҳаводаги азотни ва тупроқдаги бошқа чириндиларни чиритиб, ўзлаштириб, тупроқни азотга ва бошқа минералларга тўйинтирадиган майда бактериялар яшайди. Аммо бизнинг сунъий ўғитлардан фойдаланишимиз кўплаб салбий ҳолатлар: биринчидан, ерга солинаётган сунъий ўғитлар тупроқ таркибидаги керакли бактерияларнинг нобуд бўлишига; иккинчидан, табиатдаги фойдали микрофлора ва микрофауналарнинг заҳарланишига; учинчидан, етиштирилаётган ҳосил қийматининг паст бўлишига; тўртинчидан, сунъий ўғитлантирилган мева ва сабзавотлар инсон саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатишига сабаб бўлади. Шу сабабдан ерларни ўғитлантиришда селитра ва кимёвий воситаларни ишлатиш ўрнига табиий ўғитлар, мол ва парранда чиқиндилари, ҳашоротлар воситасида курашиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ер унумдорлигининг тез тикланиши ҳамда етиштирилаётган маҳсулотларнинг истеъмол қиймати ва таъми кескин яхшиланишига хизмат қилади. Экин майдонларига кимёвий воситалар солиб ҳосил етиштириш ўрнига табиий ўғитлар солиб етиштириш иқтисодий жиҳатдан ҳам самарали ҳисобланади. Яна бир жиҳати шундаки, сунъий ўғит ва пестицидларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланилиши натижасида ўсимликлар заҳарланади ва бу ўсимликларнинг гулчанги билан озиқланиб, ўсимликларнинг табиий чангланишини таъминлайдиган ҳашоротлар ҳам касалланиб нобуд бўлади. Далалар атрофидаги боғлар, чўл ва тоғлардаги чанглатувчи ҳашоротлар, асаларилар касалланиб нобуд бўлганлиги сабабли, мевали ва манзарали дарахлар, табиий ва доривор ўсимликларнинг уруғи пуч ва нимжон бўлиб, майдалашиб қолишига, тез орада бу ўсимликларнинг қуришига олиб келади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, экин майдонларини сунъий ўғитлантиришни иложи борича чеклаб, унинг ўрнига табиий воситалардан фойдаланишни таклиф қиламиз.
4465
Изоҳлар (8)
ISOKOV ABDULAZIZXON XABIBULLOXON O‘G‘LI
Yaxshi taklif bo'libdi. Qishloq xo'jaligiga, aynan tuproq meliorativ xolatini yaxshilashda xorijiy tajribalarni ham o'rganib joriy etish kerak.
10 Июль 2018, 11:56
ABDULLAYEV UMARJON ABDUG‘OPAROVICH
Экин майдонларини сунъий ўғитлантиришни чеклаш, еввойи хашоратларга карши курашувчи сунъий захарларни куллашни такиклаш тугрисида конун кабул килиш керак. Пахта-галла майдонларини ерни фойдали минераллар билан таъминловчи беда ва дуккакли усимликлар билан алмашлаб экишни жорий килиш керак. Еввойи хашоратларга карши курашишни биомахсулотлар ердамида амалга ошириш керак. Шу йул билан чорва ривожланади табиий угит купаяди, экология бузилишини олди олинади энг асосийси касалликлар олди олиниб уртача умр куриш курсаткичи ошади. 5минг йиллик тарихга эга дунеда инсон саломатлиги учун энг сифатли махсулотлар етиштирувчи Тибет табобати хисобланади. У ерда шифобахш усимликлар етиштирувчи, хайвонлар бокувчи майдонларда умуман сунъий угит-махсулотлар ишлатилмайди, хатто Самалетларни 3000 метрдан пастда учиши такикланган.
24 Июнь 2018, 22:16
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
AXMADALIYEV XASANJON Бизда табиий угит етарли булса ундан фойдаланишга хеч кандай тускинлик ёк-ку. Жавоб: Ерга солинган табиий ўғитни тупроқдаги микроорганизмлар “еб” ўсимлик ўзлаштирадиган ҳолда тупроққа қайтаради, аммо ерга солинаётган селитралар мана шу микроорганизмларни ўлдираётгани туфайли ўсимликларга селитра солинмаса, ўсимлик ўсмайдиган бўлган. Шу туфайли ерлар қатқалоқ босиб кетган. Селитра таъқиқлансагина, микроорганизмлар кўпаяолиб, ўсимликлар-табиат мувозанати тикланаолади.
24 Июнь 2018, 17:58
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
AXMADALIYEV XASANJON селитрани урнини тулдирувчи табиий угит кани! Сиз айтаётган табиий угитлар етишмаётганлигидан сунний тарзда иш олиб борилмокда Жавоб: Ҳар қандай органика, латта, қоғоз, барглар, маиший чиқиндилар, уйлардаги ва молхоналардаги ахлатлар -табиий ўғитдир! Йиғиб, биоёқилғи технологиясидаги каби, димлаб қўйсангиз, 15 кун -1 ойда тайёр ўғит бўлади. ўсимиклар поялари, мош, ловия, люцерна, клевер -дукакли ва туганакли ўсимликлар ерни азотга тўйинтирувчи табиий ўсимликлар. Селитра таъқиқланса, табиий ўғит қимматлашади, одамлар уй ҳайвонларини, тадбиркорлар чорва ва паррандани кўпайтиришади ва - гўшт-сут, тухум, жун, тери арзонлашади, табиий ўғит арзонлашади. Дарахтлар барглари, шох-шаббалари табиий ўғит бўлгани учун боғлар кўпайтирилади - мева-чева арзонлашади. Ердаги микроорганизмларнинг ўзи ҳаводаги азотни ўзлаштириб, ўсимликларга ёрдам беради!
24 Июнь 2018, 17:57
AXMADALIYEV XASANJON ABDIKARIMOVICH
Таклиф яхши албата тогри хозирдаги мавжуд муаммони кутаргансиз лекин сиз айтаётган селитрани урнини тулдирувчи табиий угит кани! Сиз айтаётган табиий угитлар етишмаётганлигидан сунний тарзда иш олиб борилмокда агарда табиий огит мавжуд булса ундан фойдаланишга ким тускинлик киляпти тушунмадим. Бизда табиий угит етарли булса ундан фойдаланишга хеч кандай тускинлик ёкку.
24 Июнь 2018, 16:49

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси