Барча ёқлаб берилган овозлар сони
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 10000
Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 33 кун қолди
-
Овоз бериш
Таянч докторантурага ҳужжат топширишда хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи сертификат мажбурийлигини бекор қилиш ҳақида
- Йўналиш:Маданият ва спорт
- Сана:2022-10-24 11:29:45
- Муаллиф:SAFAROV AZAMAT RASUL O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистон Республикасида давлат олий таълим муассасаларининг таянч докторантура босқичига ҳужжат топширишда талабгордан хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи сертификатга эга бўлиши талаб қилинмоқда. Бунинг натижасида мамлакатимиз олий таълим муассасаларининг таянч докторантура босқичига талабгорларнинг ҳужжат топшириш сони кескин камайиб бормоқда ҳамда олий таълим муассасаларида таянч докторантура учун ажратилган жойлар бўш қолмоқда. Хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи сертификатга эга бўлган талабгорлар асосан хорижий давлатлардаги олий таълим муассасаларининг таянч докторантурасига ҳужжат топширишади ҳамда уларнинг сертификатни қўлга киритишининг асосий сабаби ҳам хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга киришдир. Мантиқан олиб қараганда, юртимиздаги олий таълим муассасалари таянч докторантурасининг барча йўналишларига ҳужжат топшириш учун талабгорларга нисбатан хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи сертификатга эга бўлиш талабининг қўйилиши бироз нотўғри. Масалан, кимё, тиббиёт, иқтисодиёт, юриспруденция, сиёсат, социология ва бошқа шунга ўхшаш филологик фаолиятга алоқаси бўлмаган соҳалар таянч докторантурасига ҳужжат топширишда талабгорларга нисбатан хорижий тилни билиш эмас, балки ўз соҳасининг ҳам назарий, ҳам амалий билим ва кўникмаларига эга бўлиш талабини қўйиш керак. Дунёнинг ҳеч бир давлатидаги олий таълим муассасалари томонидан ўз фуқаролари бўлган талабгорларга нисбатан таянч докторантурага ҳужжат топширишда хорижий тилларни билиш сертификатига эга бўлиш талаб қилинмайди. Юртимиздаги олий таълим муассасаларининг таянч докторантурасига ҳужжат топширган талабгорлардан хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи сертификатни ҳужжат топшириш вақтида эмас, балки илмий ишининг расмий ҳимояси кунигача тақдим этишини белгилаш керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, мамлакатимизда олий таълим муассасаларининг таянч докторантурасига ҳужжат топширмоқчи бўлган талабгорлардан хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи сертификатга эга бўлиш талабини бекор қилишни таклиф қиламиз.
Изоҳлар (12)

ABDURAXIMOV SAMANDAR RUSTAMBOYEVICH
O‘z soxasini ustasi chin manoda soxa mutaxassislar til bilmasligi ortidan phd bo‘lolmayapdi xamma sertifikat uchun kurashsa soxani kim o‘rganadi bu degani sertifitati borlarga oyligini oshirsin yo‘qlarga esa imkoni boricha ilimini qilo‘virsin sertifikat majburiy demasdan
24 Март 2023, 22:51

RASILOV SERGEY SAYAF OGLI
Важно заметить, что необходимо отменить требование к владению сертификатом и для самостоятельных соискателей
22 Март 2023, 20:17

KASIMOV BOBIR MURATOVICH
Зур фикр
13 Март 2023, 14:44

TURSUNOV BAXODIR XOLMAMAT O‘G‘LI
gazini bosin Azamatjon
4 Март 2023, 01:16

YUSUPOV ZIYODULLA ERKINOVICH
Нафақат таянч докторантурага, балки магистратурага хам ҳужжат топширишда хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи сертификат мажбуриятини бекор қилиш лозим. Чет тилларни билишни белгиловчи сертификатни боскичма-боскич амалга ощириш керак
21 Февраль 2023, 20:34
Изоҳ қолдириш
Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим