Барча ёқлаб берилган овозлар сони
Тўпланиши лозим бўлган овозлар сони: 10000
Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 33 кун қолди
-
Овоз бериш
Тошкент метрополитени бекатлари сонини янада кўпайтириш ҳақида
- Йўналиш:Хавфсизлик
- Сана:2022-10-06 21:40:08
- Муаллиф:TOSHMURODOV ILYOS ZOIR O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Жамоат транспорти жамият ва давлат ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди. Чунки жамоат транспортида ҳаракатланиш инсонлар учун транспортнинг бошқа турларида ҳаракатланишдан анча арзон, хавфсиз ва қулай ҳисобланади. Юртимизда аҳолининг аксарияти жамоат транспортидан фойдаланиб келади. Ҳозирда мамлакатимиздаги кўплаб шаҳарларда унинг бир нечта турлари фаолият юритмоқда. Жамоат транспортлари орасида “Тошкент метрополитени”, яъни метро жамоат транспорт тури алоҳида ўринни эгаллайди. Сўнгги вақтларда Тошкент шаҳри йўлларида сутканинг исталган пайтида транспорт воситаларининг оқими жуда кўплиги натижасида юзага келаётган тирбандликлар метродан фойдаланиш талабини янада оширмоқда. Аммо Тошкент метрополитенининг асосий муаммоларидан бири – унинг бекатлари Тошкент шаҳрининг бутун ҳудудини қамраб олмаганлигидадир. Масалан, Тошкент педиатрия тиббиёт институти жойлашган, Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг “Боғишамол” кўчасидаги йўлларда тирбандликлар, пиёдалар ҳаётини хавф остига қўйиши мумкин бўлган ва йўл ҳаракати қатнашчиларига ноқулайликлар туғдириб келаётган ҳолатлар доим учрайди. Юнусобод туманининг “Боғишамол” кўчасигача эса метро йўллари етиб келмаган. Юнусобод туманининг “Боғишамол” кўчасигача “Тошкент метрополитени” йўлларининг қурилиши ушбу ҳудуд аҳолиси, талабалар, хориждан келган меҳмонлар ва транспорт воситалари ҳайдовчилари учун кўплаб қулайликларни яратган бўлар эди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши бошқа ваколатли давлат органлари билан биргаликда “Тошкент метрополитени” йўлларини Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг “Боғишамол” кўчасигача қуриш масаласини ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал қилишини таклиф қиламиз.
Изоҳлар (4)

OBIDJONOV ABDUXAMID ULUG‘BEK O‘G‘LI
Boshqa davlatlarning puliga emas o'z pulimizga qurilsa yaxshi bo'lar edi. Chunki chet davlatlar pulni (qarzni) albatta o'sib boruvchi foizlar evaziga beradi. Bu esa o'z navbatida byudjetga va xalqning cho'ntagiga zarardir.
Keyin yana agarda qarz olishdan boshqa chora bo'lmasa o'sha pullarni to'g'ri maqsadlarga ishlatilishini qattiq nazorat qilish kerak bo'ladi. Soddaroq qilib aytganda poraxo'rlar cho'ntagiga kirib ketishini oldini olish kerak!
12 Март 2023, 10:03

ABDUG‘ANIYEV SARVAR G‘AYRATJON O‘G‘LI
adsdasdasd
18 Февраль 2023, 22:29

RAXMONOVA NODIRABEGIM NU’MON QIZI
Eng kerakli taklif
7 Октябрь 2022, 10:53

ABDURAXMONOV AZAMAT SHUXRATOVICH
Таклиф жуда ўринли
6 Октябрь 2022, 21:54
Изоҳ қолдириш
Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим