Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 33 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Барча давлат олий таълим муассасалари ҳузурида кадрларни қайта тайёрлаш марказларини ташкил этиш ҳақида
  • Йўналиш:Меҳнат
  • Сана:2022-06-30 14:00:35
  • Муаллиф:XAMDAMOVA NIGORA ABDIAXATOVNA
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда барча соҳаларда иш берувчи томонидан қўйиладиган асосий талаблардан бири бу – ходимлар учун янги билим ва кўникмаларга эга бўлишдир. Замон шиддат билан ўзгариб бориши, меҳнат фаолиятининг барча соҳаларига янги рақамли технологиялар ва иш юритишнинг янги услублари жорий қилиниши натижасида меҳнат бозоридаги рақобат тобора ортиб бормоқда ҳамда давлат ва хусусий ташкилотлар юқори малакали кадрларга эҳтиёж сезишмоқда. Мамлакатимизда кадрларни қайта тайёрлаш йўналишида маълум бир миллий тажриба шаклланган. Масалан, юқори малакали кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш мақсадида айрим олий таълим муассасалари ҳузурида турли марказлар, ўқув дастурлари ва курслари ташкил этилган. Хусусан, Тошкент давлат юридик университети ҳузурида Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази ташкил этилган бўлиб, унда юридик соҳадаги кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича 6 ойлик курслар профессор-ўқитувчилар томонидан тингловчиларга ўқитилиб келинмоқда. Лекин кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича бундай жараёнлар кўплаб олий таълим муассасалари ҳузурида ташкил этилмаган. Ваҳоланки, мамлакатимизда ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш эҳтиёжи мавжуд бўлган кўплаб соҳалар, ташкилотлар ва муассасалар мавжуд. Бир нарсани аниқ айтиш мумкин-ки, келажакда Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам иқтисодий-ижтимоий асосларини барпо этишимиз учун бизга замонавий билим ва кўникмаларга эга, доим ўз устида ишлайдиган ҳамда хорижий давлатлардаги ўз соҳаси вакиллари билан рақобат қила оладиган малакали кадрлар керак бўлади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан юртимизда фаолият олиб бораётган барча давлат олий таълим муассасалари ҳузурида кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари ташкил этилишини таклиф қиламиз.
339
Изоҳлар (0)

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси