Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 56 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига малака тоифаларини бериш тартибини такомиллаштириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирда мамлакатимизда таълим соҳасига алоҳида эътибор берилиб, ёшларимизнинг сифатли таълим олиши учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистонда турли босқичларга эга бўлган таълим тизими йўлга қўйилган бўлиб, ушбу тизимда умумий ўрта таълим босқичи муҳим аҳамият касб этади. Умумий ўрта таълим босқичи бутун таълим тизимининг асосини ташкил этади. Юртбошимиз Ш. Мирзиёев таъбири билан айтганда “Таълим ва тарбиянинг асоси, пойдевори бу – мактаб. Мактабни мактаб қиладиган куч эса ўқитувчилардир”. Шу ўринда, умумтаълим мактабларидаги ўқитувчиларимиз фаолияти билан боғлиқ бир масалага тўхталмоқчиман. Барчамизга маълумки, умумтаълим мактабларида ҳаттоки баъзи олий ёки биринчи тоифали ўқитувчиларимиз ҳам ўз соҳаларининг қанчалик етук ва кучли мутахассислари бўлишмасин, ўз билимларини ўқувчиларга етказишда ва ўргатишда қийинчиликларга дуч келишади. Аксарият ҳолатларда ҳеч қандай тоифага эга бўлмаган оддий ўқитувчилар ўқувчиларга билим беришда олий ёки биринчи тоифали ўқитувчилардан ҳам яхшироқ натижаларни қайд этиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, умумтаълим мактаблари ўқитувчиларига малака тоифалари берилишида улар ўқитаётган ўқувчиларнинг ўзлаштириш кўрсаткичларини ҳам инобатга олиш керак, деб ҳисоблайман.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Халқ таълими вазирлиги умумтаълим мактабларидаги ўқитувчиларга малака тоифаларини беришда нафақат аттестация натижаларини, балки ўқувчиларнинг ўзлаштирган билим кўрсаткичларини ҳам инобатга олишини ҳамда ушбу тартибни жорий қилиш мақсадида тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини таклиф қиламиз.
278
Изоҳлар (3)
MUSTAFOQULOV YOQUBJON EGAMKULOVICH
O‘qituvchida asosan ikkita jihat muhim: 1. Bilim 2.Metodika. Bu ikkitasidan biri zaif bo‘lsa o‘qituvchi yuksak marralarga ko‘tarila olmaydi. Oliy toifali o‘qituvchida shular bo‘lishi lozim. Mana shu ikki narsani baholash bilan toifani aniqlash kerak.
22 Сентябрь 2022, 19:31
Аниқланмаган
Олий тоифани олиш учун комиссия ва квалификация ни топширсин ва олсин, нима муаммо. Ман уйлашимча олий тоифани олиш учун 10 йил ишласин ва ундан кегин квалификация топширсин и кегин утса, олинсин, просто так коммисия томондан берился то уже коррупцияси чикиши мумкин.
25 Август 2022, 19:26
RAZZOQOVA YULDUZ SHOMURODOVNA
Bu haqiqat oliy toifaga ega bo'lgan o'qituvchi juda zo'r bilimli o'qituvchi degani emas. Ta'lim bergan o'quvchilari hech qanday natijaga erishmasa oliy toifani nima keragi bor?
23 Август 2022, 15:50

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси