Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 49 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Иккиламчи бозордан автомашина харид қилинганида кредит маблағини тўғридан-тўғри сотувчи (жисмоний шахс)нинг пластик картасига ўтказиб бериш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2021-12-26 23:21:01
  • Муаллиф:SABIRBAYEV DASTAN KARIMBAYEVICH
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда иккиламчи автокредитларни ажратишни соддалаштириш керак. Маълумки, банклар орқали автокредитлар фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг “Истeъмол крeдити тўғрисида”ги Қонуни асосида ажратилади. Бироқ қонунга мувофиқ, агар фуқаро банк орқали иккиламчи бозордан кредитга автомашина харид қиладиган бўлса, банк тарафидан кредит маблағи тўғридан-тўғри автомашина сотувчисининг ҳисоб рақамига ўтказилиб берилмайди. Чунки Қонуннинг 15-моддаси иккинчи қисмида қуйидаги норма белгиланган: “Молиявий истеъмол кредити бериш Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини (хизматларни) ишлаб чиқарувчи корхона ёки реализация қилувчи ташкилотнинг банкдаги ҳисобварағига банк ёхуд бошқа кредит ташкилоти томонидан пул маблағлари ўтказиш йўли билан амалга оширилади”. Яъни, ушбу моддага кўра, истеъмол кредити объекти ҳисобланган товарлар (автомашина) учун кредит кўринишидаги тўловларни жисмоний шахсларнинг ҳисоб рақамига ўтказиш белгиланмаган. Автомашина эгаси реализация қилувчи ташкилот орқалигина (воситачи) кредит маблағини қабул қилиши мумкин. Масалан, автокредит ажратилганидан кейин кредит маблағи тўғридан-тўғри автомашина эгасининг ҳисобварағига ўтказилмасдан, олдин реализация қилувчи (ёки воситачи) ташкилот ҳисобварағига ўтказилиб, кейин у орқали автомашина эски эгасининг ҳисоб рақамига ўтказилади. Табиийки, воситачи ташкилот кўрсатган воситачилик хизмати учун ўзининг воситачилик ҳақини ундиради. Натижада, реализация қилувчи ташкилот билан фуқаролар ва банкнинг шартномалар имзолаши, пулни ўтказиш операциялари фуқаролар учун ортиқча харажат ва қоғозбозликка сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, воситачилик ҳақи автомашинанинг асл бозор қийматига таъсир кўрсатиб, кредит олувчи учун кредит юкининг ортишига олиб келмоқда. Иккиламчи автокредит хизматларини кўрсатишда банк ва фуқаролар ўртасида ҳеч қандай воситачиларга эҳтиёж йўқ деб ҳисоблаймиз.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Истeъмол крeдити тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддаси иккинчи қисмига “иккиламчи бозордан автомашина харид қилинганида кредит маблағини тўғридан-тўғри сотувчи (жисмоний шахс)нинг банк пластик картасига ўтказиб берилиши”ни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини таклиф қиламиз.
611
Изоҳлар (13)
EGAMBERDIYEV AZIZBEK MIRZAKARIMOVICH
Ушбу қонунга ўзгартириш киритиш кераги йўқ, ушбу қонунни тўлиғича бекор қилиш керак. Сабаби, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, кредит ажратиш шартларини банклар мустақил белгилайди, ушбу қонун эса банкларни истеъмол кредити ажратишдаги мустақиллигини чекламоқда.
5 Май 2022, 14:52
TO‘RAYEV JAXONGIR SHUKURULLAYEVICH
Toʻgʻri taklif boʻlibdi
5 Май 2022, 14:30
XOLMATOV BAXRIDDIN JONQOBILOVICH
Тўғри яна комисёнини хам олиб ташлаш керак
5 Май 2022, 13:49
Аниқланмаган
Ажойиб таклиф !
5 Май 2022, 12:04
YUNUSOV VOXIDJON ABDIMALIKOVICH
Talab qilamiz, shunday bo'lsin.
5 Май 2022, 04:40

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси