Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 50 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Бувайда тумани марказида замонавий автотураргоҳ қуриш тўғрисида
Жамоавий мурожаат матни
Бувайда тумани фуқаролари ва туманга ташриф буюрувчи меҳмонлар туман марказига бирор бир иш билан автотранспорт воситасида келса, транспорт воситаси тўхтаб туриши учун ҳеч қандай махсус ажратилган жой мавжуд эмас. Аммо кийим-кечак бозорига, кўкат бозорига ёки марказдаги дўконларга кириш учун автотранспорт воситасини йўл четида (“тўхташ тақиқланган” белгиси бор бўлса ҳам) қолдиришга мажбур бўлмоқдамиз. Натижада эса рухсат этилмаган жойга автотранспорт воситасини қолдирганлигимиз учун жарима тўламоқдамиз. Юқоридагилардан келиб чиқиб, туманимиз марказидаги “Маданият саройи” олдидаги жойнинг бир қисмига замонавий кўп қаватли автотураргоҳ қуришни таклиф этамиз. Таклифнинг амалга оширилиши туман аҳолисига қулайликлар яратилиши, йўллардаги тирбандликнинг камайиши ва ортиқча жарималарни тўлаш каби ҳолатларга ижобий ечим бўлган бўлар эди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Фарғона вилояти Бувайда тумани марказида замонавий автотураргоҳ қуришни таклиф қиламиз.
435
Изоҳлар (3)
ZOKIROV JO‘RABEK IBROXIMOVICH
Тухташ такикланади белгисини олиб ташлансин ёки Парковка килишга шароит яратиб берилсин.
5 Май 2022, 19:17
RAXMONOV XUMOYUN BAXTIYORJON O‘G‘LI
Siz ham keling mana shu joyga ko'ring 570 000 ming to'lasangiz bilasiz. Bozor bor kiyim kechak do'konlar bor parkovka yo'q. Nima qilish kerak olib tashlasin 3.1 belgini
4 Май 2022, 17:47
UMARQULOV ABDUSAMAD ABDUMUTAL O‘G‘LI
Unaqangi imkoniyat yaratib berilsa hamma ham o'z mahallasida zamonaviy parkovka qurgisi keladi. Iltimos hammaga manfaatli taklif yuboring
29 Апрель 2022, 02:42

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси