Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Банкоматлардан нақд пул маблағларини ечиб олганлик учун белгиланган фоиз ставкаларини пасайтириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ассалому алайкум! Мурожаатим шундан иборатки, ҳозирда фуқаролар учун банкоматлар орқали пластик картадан нақд пул маблағларини ечиш бўйича қулайликлар яратилмоқда. Лекин ҳар бир ходимнинг, давлат хизматчисининг ёки меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган бошқа шахсларнинг ойлик маоши ҳисоб-китобида даромад солиғи, жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси ҳисоб варағи бадали ва касаба уюшмасига аъзолик бадали ушлаб қолинади. Ишчига барча солиқ ва бадаллар ушлаб қолинган сумма ойлик маош сифатида берилади. Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон Республикасида аксарият иш берувчилар ўз ишчиларига ойлик маошни тўлиғича пластик карта орқали электрон шаклда бериб келмоқда. Мамлакатимизда олдинги йилларга нисбатан электрон тижорат ва электрон пул ўтказмалари анча ривожланганлигига қарамасдан, кундалик турмушимизда нақд пулга бўлган катта эҳтиёж сақланиб қолмоқда. Ўйлаб кўрсак, бир ишчининг ойлик маошидан солиқлар ва бадаллар ушлаб қолиниши билан бир қаторда, ўша ойликни нақд пул кўринишида ечиб олганлик учун банкоматлар томонидан ҳам бир фоизлик тўлов ушлаб қолиниши ҳар қандай кишини ўйга толдирмай қолмайди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, банкоматлардан пластик карта орқали нақд пул маблағлари ечиб олинганда ушлаб қолинадиган фоиз ставкасини пасайтиришни таклиф қиламиз.
3013
Изоҳлар (36)
MARIPOV MUZAFFAR AXMADOVICH
Жуда хам тўғри мавзу танлабсиз хеч бўлмаганда банклар ўзига тегишли бўлган пластик картасини камроқ фоизда нақд пул ечилишини йўлга қўйса яхши бўларди.
31 Август 2022, 22:51
TURG‘UNBOYEV ABDULAZIZ BAXODIR O‘G‘LI
Bankomat xizmat ko`rsatish joriy foiz stavkasini pasaytirish maqsadga muvofiq.
3 Июль 2022, 00:37
TOSHTEMIROV ABDURASUL ERKIN O‘G‘LI
Bankamatlarda pul almashtirishni foizsiz tekin qilish kerak
30 Июнь 2022, 16:34
ABATOVA GULNARA AMANGELDIYEVNA
Айлык ис хаккысынан, пластиктенде процент усланбасын
29 Июнь 2022, 20:31
YULDASHEV MANSURBEK BAXODIROVICH
Ойликдан умуман фоиз ушламаслик керак
20 Июнь 2022, 00:13

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси