Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 45 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Тошкент давлат юридик университетининг филиалини ташкил этиш тўғрисида
Жамоавий мурожаат матни
Тошкент давлат юридик университети мамлакатимизда юридик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича базавий олий таълим ва илмий-методик муассаса ҳисобланади. Бугунги кунда юридик соҳага қизиқувчи ёшларнинг сони тобора ортиб бормоқда. Келажакда юридик соҳанинг ривожига муносиб ҳисса қўшиш Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ёшлари учун ҳам катта орзу ҳисобланади. Тўғри, Наманган давлат университетида юридик факультет мавжуд, аммо мазкур факультет водийдаги ёшларни бутунлай қамраб олиш имконини бермайди. Андижон, Фарғона ва Наманганлик ёшлар ҳам республикамизнинг бошқа вилоятларидаги тенгдошлари сингари ўз ҳудудларида таълим олишни исташади. Андижон вилоятида ТДЮУ филиалининг ташкил этилиши, ота-оналарни ташкилий муаммолардан, талабаларни эса Тошкент шаҳрида турар жой излаш ва меҳнат қилиш каби турли қийинчиликлардан халос этишга хизмат қилган бўлар эди. Янги Ўзбекистоннинг ёшлари учун ўз ҳудудларида, ўз оилалари бағрида сифатли олий таълим олишни кафолатлаш ҳозирги глобаллашув жараёнида устувор аҳамият касб этишини чуқур англаган ҳолда мазкур таклифни амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида Тошкент давлат юридик университетининг Андижон вилояти филиалини очиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилишини ҳамда 2022/2023-ўқув йилидан бошлаб филиалда қабул ва таълим жараёнлари бошланишини таклиф қиламиз.
265
Изоҳлар (4)
ALLANAZAROV BAXRAM MAXSETBAYEVICH
Жуда тўғри таклиф! Энг яхши инвестиция боланинг билими учун сарфланган инвестиция ҳисобланади.
20 Ноябрь 2021, 17:11
AYITBAYEV AXMADJAN SATIMBAYEVICH
Самарканд, Бухоро, Қашқадарё, Қорақолпоғистон, Хоразм филиалларини ҳам очиш керак!
5 Ноябрь 2021, 08:28
TOSHPULATOV ABBOSXON MAMUR O‘G‘LI
Ассалому алайкум. Тўғри таклиф. Юридик олий таълим муассасалари кўпайиши - уларнинг ўртасида соғлом рақобатни кучайтиради, бу эса кучли кадрларни этишиб чиқишига сабаб бўлади. Таклиф учун катта рахмат !!!
25 Октябрь 2021, 11:27
BAXRAMOV FAYZULLO JUMABOY O‘G‘LI
Жуда тўғри ва ўринли фикрлар, очилса ҳам яхши бўлар эди. Ахир водий учун ҳам бир юридик таълим бериш керак бўлган олийгоҳ бўлса ҳаммага яхши бўларди.
14 Сентябрь 2021, 16:53

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси