Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 63 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Тошкент давлат энергетика университетини ташкил этиш тўғрисида
Жамоавий мурожаат матни
Сўнгги йилларда энергетика соҳасидаги ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда тизимда мавжуд бўлган муаммолар ҳам талайгина. Сўнгги йилларда юртимизда янги ишлаб чиқариш объектларининг ишга туширилиши янги электр қувватларининг ташкил этилишига эҳтиёжни юзага келтирмоқда. Бу эса, ўз навбатида, юртимиздаги энергетика соҳаси учун билимли ва малакали мутахассисларни тайёрлаш вазифасини янада долзарб қилиб қўймоқда. Маълумки, энергетика соҳаси учун кадрлар Тошкент давлат техника университетининг Энергетика факультетида ўқитилади. Шу соҳадаги кўп йиллик тажрибамга таянган ҳолда айтишим мумкинки, сўнгги йилларда кадрларнинг билими ва савияси талаб даражасида бўлмай қолди. Юқоридаги фикрлар энергетика соҳаси учун етук мутахассисларни тайёрлаш заруратини назарда тутади. Ўзбекистон энергетика тизимидан бир неча баробар кичик бўлган қўшни Туркманистон, Қозоғистон ва Тожикистон энергетика тизимида ушбу соҳа учун малакали кадрларни тайёрлашга мўлжалланган Энергетика университетлари фаолият юритмоқда. Нафақат энергетика соҳасида, балки барча йўналишларда ҳам кадрлар асосий ҳал қилувчи куч эканлигини унутмаслигимиз керак ва асосий эътиборни тизимнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш билан бирга, кадрларни тайёрлаш сиёсатига ҳам алоҳида қаратишимиз зарур.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Тошкент давлат техника университетининг “Энергетика” факультети негизида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузурида Тошкент давлат энергетика университетини ташкил этишни таклиф қиламиз.
1274
Изоҳлар (21)
XOLOV AKTAM XATAMOVICH
Тошкент давлат техника университетининг “Энергетика” факультети негизида "Иссиқлик электр станциялари" Акциядорлик Жамияти ҳузурида “Ўзбекистон давлат энергетика университети”ни ташкил этилишини ТАКЛИФ ҚИЛАМИЗ!!!
19 Июль 2021, 19:55
XOLOV AKTAM XATAMOVICH
Сўнгги йилларда мамлакатимизда, энг аввало, иқтисодиётнинг барча тармоқларини жадал ривожлантириш, шу жумладан, электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқарувчи электр марказлари фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
19 Июль 2021, 12:33
XOLOV AKTAM XATAMOVICH
"Иссиқлик электр станциялари" Акциядорлик Жамияти раҳбарлари ва раҳбар ўринбосарлари доимий равишда бир ўқув йилида камида икки маротаба Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун ўз йўналишлари бўйича маъруза ўқишлари тартиби жорий этилади.
19 Июль 2021, 12:33
XOLOV AKTAM XATAMOVICH
Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун университетда энергетика соҳаси билан бир қаторда, иқтисодиёт ва информацион технологиялар йўналишларида мутахассислар тайёрлаш ҳам устувор ҳисобланади. "Иссиқлик электр станциялари" Акциядорлик Жамияти ҳузурида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда “Ўзбекистон давлат энергетика университети”ни ташкил этилиши келгусида иссиқлик энергетикасидан самарли фойдаланиш бўйича кадрлар захирасини шакллантиришга хизмат қилади. яъни: Университет энергетика соҳаси учун олий маълумотли кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади; Университет тасарруфи бўйича "Иссиқлик электр станциялари" Акциядорлик Жамияти ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига идоравий бўйсунади;
19 Июль 2021, 12:33
XOLOV AKTAM XATAMOVICH
«Иссиқлик электр станциялари» АЖ тизимидаги корхоналарда молиявий, хўжалик ва ташкилий жараёнларни мониторинг қилиш, технологик жараёнларни автоматлаштириш, иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқаришини автоматлаштирилган бошқариш ва ҳисобга олиш, халқаро стандартлари асосида молиявий ҳисоботларни тайёрлайдиган, давлат иштирокидаги корхоналарда трансформация жараёнларини амалга оширадиган, «Иссиқлик электр станциялари» АЖда «Рақамли Ўзбекистон - 2030» стратегиясини амалга ошириш учун энергетика соҳасини рақамлаштириш бўйича мутахассислар тайёрлаш мақсадга мувофиқ. Ушбу вазифаларни амалга ошириш учун университетда энергетика соҳаси билан бир қаторда, иқтисодиёт ва информацион технологиялар йўналишларида мутахассислар тайёрлаш ҳам устувор ҳисобланади.
19 Июль 2021, 12:11

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси