Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 63 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Болалар доимий равишда бўладиган муассасалар ва болалар оромгоҳларига яқин йўлнинг қатнов қисмидаги пиёдалар ўтиш жойларига сунъий нотекислик ўрнатиш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2021-05-24 01:48:27
  • Муаллиф:G‘OFUROV SHERZOD OLIMOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда шаҳримизда автотранспорт воситаларининг сони кўпайиб, автомобил йўлларидаги ҳаракат серқатнов бўлиб бормоқда. Бу эса, бир тарафдан қувонарли ҳолат бўлса, иккинчи томондан турли хил йўл транспорт ҳодисаларининг юзага келиш хавфини оширмоқда. Аксарият ҳолларда пиёда автомобил йўлини йўл ҳаракати қоидаларига бўйсунган ҳолда, пиёдалар ўтиш йўлакчасидан кесиб ўтаётган бўлса ҳам у билан боғлиқ транспорт ҳодисаси юзага келаётганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Таъкидлаш жоизки, ҳозирда кўплаб аҳоли истиқомат қилувчи кўчаларнинг йўлларида ва бошқа ҳудудларда сунъий нотекисликлар ўрнатилмоқда. Уларнинг керак ёки керак эмаслиги ўрганилмаган бўлса ҳам. Шундай экан, нега болалар доимий равишда бўладиган таълим ва бошқа муассасалар (мактаблар, болаларнинг дам олиш масканлари ва шу кабилар)га яқин йўлларда сунъий тўсиқлар ўрнатилмаслиги керак? Ваҳоланки, бундай ҳудудларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, уларда бизнинг фарзандларимиз дам олиши, таҳсил олиши ва вақт ўтказиши учун жуда муҳим ҳисобланади. Бунга эса шундай муассасаларга яқин йўллардаги пиёдалар ўтиш жойларида сунъий тўсиқларнинг ўрнатилиши орқали эришиш мумкин. Бу эса, ўз навбатида, фарзандларимизнинг ўз мактаби ёки боғчасидан чиқиб, пиёдалар ўтиш йўлаги орқали автомобил йўлини кесиб ўтаётганида тез ҳаракатланиб келаётган автотранспорт воситасининг тезлигини пасайтиришга хизмат қилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, фарзандларимизнинг автомобил йўлларидаги хавфсизлигини таъминлаш ва йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида болалар таълим муассасалари ва болалар оромгоҳларига яқин йўлнинг қатнов қисмидаги пиёдалар ўтиш жойларига сунъий нотекисликлар ўрнатишни таклиф этамиз.
173
Изоҳлар (1)
KARIMOV RAXMATILLO CHORIYEVICH
Ҳозирги кунда Республикамизда ҳам транспорт воситаларининг сонини ошиши ҳисобидан, болалар доимий равишда бўладиган муассасалар ва болалар оромгоҳларига яқин йўлларнинг қатнов қисмидаги пиёдалар ўтиш жойларига сунъий нотекислик ўрнатиш ёки светофор ўрнатиш ёки бошқа қатъий огоҳлантиручи белгилар ўрнатилиши, фарзандларимиз ҳаётининг хавфсизлигига тўғри ечимлардан биридир.
4 Июль 2021, 17:30

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси