Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Тошкент шаҳрида “Авиасозлар музейи”ни ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Барчага маълумки, дунё миқёсида жуда кам мамлакатларда самолётлар ишлаб чиқарилган. Уларнинг қаторидан Ўзбекистон Республикаси ҳам жой олганлиги қувонарли, албатта. Тошкент шаҳрида жойлашган В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасида бир неча турдаги самолётлар ишлаб чиқарилган ва дунёнинг бир қатор давлатларига экспорт қилинган. Заводда республикамиз аҳолисининг катта қисми ўз иш фаолиятини олиб борган, юқори малакали инженерлар ва авиаконструкторлар фаолият кўрсатганлар. Заводда самолёт ишлаб чиқариш расман тўхтатилганига анча йиллар бўлган. Тошкент шаҳрида фахрланса арзийдиган шундай заводнинг фаолият кўрсатганлиги инсонни қувонтирмай қўймайди. Бугунги кунда завод ҳудудининг айрим қисми бўшаб қолган.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Тошкент шаҳрида жойлашган В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмасининг айрим бўшаб қолган ҳудудларида “Авиасозлар музейи”ни ташкил этишни таклиф этамиз.
2552
Изоҳлар (7)
ORTIKOV MURODJON SOYIBJONOVICH
Айниқса болажонлар мазза қилади. Авиация соҳасига ёшликдан қизиқиш шаклланади.
26 Июль 2023, 07:30
MUXAMMADIYEV AKRAM MADJIDOVICH
Ўзбекистонда уруш даврида мажбуран кучирилган ТАПОиЧ авиация заводлар бирлашмаси бор эди.Ҳозир бирлашма биргина цехи ишлаб турибди.Заводни сақлаб қололмадик.Ҳеч бўлмаса музей қуришга биргалашиб овоз беринг.Келажак авлодлар учун.Раҳмат.
24 Июль 2023, 18:29
XALILOV AYDER SERVEROVICH
Давно пора открыть музей авиации, я учился в авиа строительном и на сколько я знаю в сергелийском аэродроме были старички, на авиаремонтном заводе около аэропорта тоже были не плохие экспонаты
22 Июль 2023, 21:06
XOLMUXAMATOV SARVAR NAUFAL O‘G‘LI
Музей куриш учун миллиардлаб пул бюджет маблагидан сарфланади. Ундан кура бу пулларни фойдалирок жойга сарфлаш лозим
13 Май 2021, 02:00
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH Очлик, қашшоқлигидан қийналаётган халқнинг энг ишга яроқли қатлами чет элларга мардикорчилик қилишга кетаверса, бу халқнинг турмушини, яхши яшаш имкониятини яхшилаш ўрнига, сиз санъатни, маданиятни ривожлантиришга харакат қилиб юраверсангиз, эртага ўзингиз тарихга айланиб қоласиз!
17 Январь 2021, 18:07

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси