Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Халқаро сертификатлар (IELTS, TOEFL кабилар)га эга бўлган ўқитувчиларга ойлик устамалар тўлаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Юртимиздаги умумтаълим мактабларида чет тили фанларини янада ривожлантириш мақсадида тегишли тўсиқларни олиб ташлаш керак. Ҳозирда, умумтаълим мактабларида фақат Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган CEFR сертификатлари бор ўқитувчиларнинг ойлик маошига устамалар тўлаб берилади. Бутун дунёда тан олинадиган бошқа чет тили сертификатларига эса бундай имтиёз тақдим этилмайди. Яъни, инглиз тилидан IELTS, TOEFL, немис тилидан TestDAF, Goethe Zertifikat, француз тилидан DELF, DALF, корейс тилидан TOPIK каби сертификат эгалари бўлган ўқитувчиларга умумтаълим мактабларида устамалар тўлаш тартиби жорий этилмаган. Энг қизиғи, Давлат тест маркази томонидан олий таълим муассасаларига киришда инобатга олинадиган халқаро сертификатлар, умумтаълим мактабларида етарли даражада инобатга олинмаяпти. Натижада мазкур ҳолат умумтаълим мактаблари ўқитувчиларида халқаро сертификатларга эришишга бўлган қизиқишни сўндирмоқда ҳамда ўқувчиларни ушбу халқаро сертификатларни олишга тайёрлайдиган, чет тиллари бўйича етарлича билимга эга ўқитувчиларнинг сони камайиб кетишига сабаб бўлмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, умумтаълим мактабларида чет тиллари бўйича халқаро сертификатларга эга бўлган ўқитувчиларга ҳам устамалар тўлаш тартибини жорий этишни таклиф этамиз.
1300
Изоҳлар (12)
Аниқланмаган
bu fikrni ma`qullayman
12 Ноябрь 2021, 17:15
BISENBAYEV ISLAMBEK QAYPNAZAROVICH
Máqullayman.
12 Май 2021, 12:23
XAYITALIYEV ABDUNAZAR UMARALIYEVICH
Бу фикр тугри мезонни белгиламайди,чунки сертификат олди дегани яхши укитувчи булди,болаларга зур таълим беради дегани эмас.Узи умумун сертификати йукларга дарс соати бермаслик керак.Мен биринчи уринда укитувчилар ойлиги ошиши тарафдориман,лекин мантик булиши хам керак.
12 Май 2021, 11:08
RAIMJONOV G‘IYOSIDDIN IKROMIDDINOVICH
Assalom aleykum! Xalqaro sertifikatlarga tayyorgarlik jarayonida har bir kishi juda ko'plab yangiliklar, bilim va ko'nikmalarga ega bo'lishi mumkin. IELTS/TOEFL misolida bu English for Specific Purposes, ya'ni ingliz tilida boshqa fanlarga tegishli bo'lgan ma'lumotlarni olish mumkin. Masalan, ba'zi reading (o'qish) bo'yicha topshiriqlarda tarix faniga tegishli, qadimgi jamiyatlar tasnifini yoki plastik idishlarni paydo bo'lishi va kimyoviy xususiyatlarini ingliz tilida o'rganish mumkin. Bunday matnli va audio ma'lumotlar ta'lim muassasasidagi xorijiy til o'qituvchilarining material tayyorlash imkoniyatlarini yanada oshiradi, xilma-xil, hammaga qiziqarli bo'lgan ma'lumotlarni authentic (original) tilda talabalarga ulashish imkoniyati paydo bo'ladi. Bu esa o'z navbatida sun'iy tuzilgan zerikarli matnlar va testlarni yechishdan ko'ra ancha samaraliroq bo'ladi. Yuqoridagilarni inobatga olib, o'qituvchilarga xalqaro sertifikat uchun ustama to'lash fikrini ma'qullayman.
12 Май 2021, 09:57
SOTIVOLDIYEV DAVRONBEK QAHRAMON O‘G‘LI
Зўр қарор бўлипти бу яна бир бор катта имконият инглиз тилини биладиганларга
9 Май 2021, 21:51

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси