Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Олий таълим муассасаларида солиқ соҳасига доир билимлар бериб борилувчи махсус фанни жорий этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда давлат солиқ тизими фаолияти самарадорлигини белгиловчи мезон сифатида иккита асосий кўрсаткич, яъни: биринчи, давлат солиқ хизмати органлари билан ўзаро муносабатларда “шахсий кабинет”дан фойдаланиш даражаси; иккинчи, электрон ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва онлайн назорат-касса машиналарини автоматлаштирилган тарзда мониторинг қилиш бўйича дастурий маҳсулотларни қўллаш тажрибаси назарда тутилади. Бироқ, кўпчилик давлат солиқ тизимида мавжуд бўлган дастурий маҳсулотларнинг ишлаш тамойили ва фойдаланиш тартибини билмайди. Шу сабабли, олий таълим муассасаларида солиқ соҳасига доир билимлар бериб бориладиган “Солиқ ва солиққа тортиш” махсус фанини жорий этиш керак. Мазкур фан доирасида талабаларнинг давлат солиқ тизимида жорий этилган дастурий маҳсулотлар билан яқиндан танишишлари ва уларни амалиётда қўллай олишлари учун имконият яратилади. Шунингдек, улар солиқ ҳуқуқига доир керакли маълумотларни эгаллаб, натижада намунали солиқ тўловчи сифатида катта ҳаётга кириб боришларига эришиш мумкин.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Олий таълим муассасаларида солиқ соҳасига доир билимлар бериб борилувчи махсус фанни жорий этишни таклиф қиламиз.
2619
Изоҳлар (3)
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
Солиқни фан сифатида ўрганиш эмас, солиқни тўлаш керак.
9 Декабрь 2020, 23:34
IBRAGIMOV SHAXOBIDDIN SHARIPOVICH
Узим давлат солик хизмати органида ишлайман. Тажрибамдан келиб чикиб айтишим мумкинки минглаб холатларда солик туловчиларни, бухгалтерларни солик тугрисида энг кам меьерлардаги билимга эга булмаганлиги солик хисобини нотугри олиб бораетгани кузатилади. Соликлар хакида билим бериш хам солик туловчига хам давлатга фойдали булади. Ушбу фикрни еклайман.
9 Ноябрь 2020, 07:17
TO‘LAKOV ULUG‘BEK TOSHMAMATOVICH
Ҳақсиз, давлат бюджетининг асосини солиқлар ташкил этар экан, мамлакатимиз фуқаролари солиқлар ҳақида тушунчага эга бўлишлари керак.
7 Ноябрь 2020, 12:59

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси