Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ярашув институтига доир нормани киритиш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2020-09-15 15:41:00
  • Муаллиф:OLIMJONOV SOHIBJON OLIMJON O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 66 прим 1-моддасида ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилишга доир норма белгиланган. Унга кўра, агар айбланувчи ва жабрланувчи ўртасида ярашувга эришилса ҳамда айбланувчи томонидан етказилган зарар тўлиқ қопланса, у жавобгарликдан озод этилади. Ярашув институтининг мавжуд бўлиши бир қанча енгиллик ва афзалликларга эга бўлиб, бу қуйидагиларда намоён бўлади: биринчидан, мамлакатимизда жиноий жавобгарликка тортилган шахслар сони камаяди; иккинчидан, ўз-ўзидан жазони ижро этиш муассасаларида жиноятчиларнинг салмоғи қисқаради; учинчидан, судланганлик тўғрисидаги маълумот “тамға” сифатида айбланувчида мавжуд бўлмайди. Бироқ, мазкур ярашув институти Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида ўз аксини топмаган. Aйтишингиз мумкин, мазкур институт Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида акс эттирилиши нима сабабдан керак бўлиши мумкин? Ахир, маъмурий жавобгарлик жиноий жавобгарликка кўра (юридик оқибати жиҳатидан) енгилроқ-ку?! Биз бир нарсани эсдан чиқармаслигимиз керак, шундай ҳуқуқбузарликлар мавжудки, яъни биринчи маротаба содир этилган ҳуқуқбузарлик, иккинчи маротабасида жиноятга айланади. Ҳақиқатдан ҳам, икки тарафни ярашишга ундаш улар учун ҳар жиҳатдан фойдали бўлади. Масалан, биринчи тараф ҳеч қандай жавобгарликка тортилмайди, иккинчи тараф эса ўзига қулай бўлган келишувни тузади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ярашилганлиги муносабати билан маъмурий жавобгарликдан озод қилишга доир нормани киритишни таклиф қиламиз.
2739
Изоҳлар (5)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Ярашув керак! Ҳозирда сени хакорат қилишса ёки ҳуқуқингни бузишса, айбдорни жавобгарликка тортиш учун судга берсанг, жарима давлатнинг чўнгагига тушади, сен вақтингни сарфлаб, асабингни ишдан чиқаришдан ортиқ наф олмайсан. "Калтакни етим еб, холвани хоким олади". Бу нотўғри! Компенсация аввало жабрланувчига тўланиши керак! "Келишув" институти шу масалага ечим бўлади.
16 Декабрь 2020, 00:16
RIXSILLAYEV FAYZULLO ZIKIROVICH
Мен хам бу фикрга қаршиман. Ярашиш мумкинлигини ва шу йўл билан жазодан қутулиб қолган шахс кейинги сафар хам бу фирибгарлигини қўрқмасдан амалга ошираверади.
7 Декабрь 2020, 19:24
ABDURAIMOV RASULJON SAIPJONOVICH
Жиноят ёки хуқуқбузарлик қилдингми, мархамат жавобини бер. Кейинги сафар ўйлаб иш қиласан.
22 Ноябрь 2020, 07:48
ABDURAIMOV RASULJON SAIPJONOVICH
Яраштириш институтига қаршиман. Яраштириш бахонасида кўпгина жиноятларни хуқуқ тартибот идоралари ёпиб юборишяпди. Бу жиноят статистикасини оширмаслик мақсадида ва албатта шахсий, моддий манфаатдорлик эвазига. Коррупция ва порахўрликка тўғридан тўғри йўл бу- яраштириш дегани.
22 Ноябрь 2020, 07:47
TUXTAYEV NURALI TURDALLIYEVICH
Жавобгарлик бу жамиятнинг тартиб ва қоидаларининг бузулиши ёки оғироғи эса жиноят лигини хаммамиз биламиз. Сизнинг фкрингизга мен қўшиламан арзимаган хўжалик муаммоларига хам эгри кўз билан қарашлик муаммони жамоатчилик олдида ушбу шахсларнинг харакатига кейинчалик хам шубха ортида қолдириш бу ривожланган мамлакатлар сафига кирмоқчи бўлган давлатга ярашмайди деб ўйлайман.
17 Ноябрь 2020, 19:53

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси