Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 70 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Тошкент вилояти Зангиота тумани Назарбек шаҳарчаси ҳудудидаги 4Р253 автомобиль йўли темир йўл билан кесишган жой устидан кўприк қуриш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Тошкент вилояти Зангиота тумани Туркистон Қ.Ф.Й да 15 та маҳалла, 11 мингдан ортиқ ҳонадон, 52 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қилади. 150 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари, 9 та умумтаълим мактаби, 2 та коллеж, 10 га яқин йўловчи ташиш транспорти мавжуд. Темир йўли орқали соатига мингдан ортиқ автомобиллар ҳаракати кузатилади. 2018 йил ҳолатига кўра, ҳар 24 соат давомида поезд йўли шлагбауми 77 маротаба ёпилган. Бу ҳар 18 дақиқада йўл ёпилади дегани. Йўл ёпилган вақтда ўт олиб турган автомобиллардан чиқаётган заҳарли газлар атроф муҳитни жиддий зарарлаши ҳеч кимга сир эмас. Йўлнинг ёпилиши 5-10 дақиқагача боради. Қанча одамларнинг вақти беҳудага шу йўл очилишини кутиб ўтади. Қолаверса, бизнинг ҳудудда шифохоналар йўқлиги сабабли тиббий текширувдан ўтиш учун туманимиз марказида жойлашган Зангиота шошилинч тиббий ёрдам марказига шу йўл орқали борилади. Тез тиббий ёрдам автомашиналари темир йўли очилишини кутиб турганини кўп маротаба кузатганмиз. Маҳалламиз Тошкент шаҳрига ёндош бўлганлиги сабабли, туман аҳолисининг аксарияти ўқиш, иш ва бошқа масалалар ҳамда кундалик эҳтиёжи учун шаҳарга қатнайди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, халқ учун қулайликлар яратиш мақсадида Тошкент вилояти Зангиота тумани Назарбек шаҳарчаси ҳудудидаги 4Р253 автомобиль йўли темир йўл билан кесишган жой устидан кўприк қуришни таклиф қиламиз.
1363
Изоҳлар (1)
MUXAMMEDOV ABDUROHMAN ROHMATULLOH O‘G‘LI
Зўр фикр!
11 Ноябрь 2020, 17:00

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси