Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Коррупция ҳолатларига қарши курашишда оғирроқ жазо чораларини қўллаш тўғрисида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2020-08-09 15:01:04
  • Муаллиф:TURAYEV BUNYOD SHAVKAT O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида юртимизда коррупцияга қарши курашиш мақсадида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида коррупцион ҳолатларга буткул барҳам бериш чораларини кўриш лозим. Ҳаммамизга маълумки, инсонлар қамоқ ёки катта миқдордаги жарима хавфи бўлгандагина тутган нотўғри йўлидан қайтишади. Бу борада, Сингапур давлатида олиб борилган ишлардан ўрнак олса, арзийди. Шу сабабли, коррупцион ҳолатларга қарши катта миқдордаги жарима ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлашни, яъни бу борадаги қонунчиликдаги амалдаги санкцияларни янада оғирлаштиришни таклиф этаман. Масалан, қайсидир амалдор 10 миллион сўм пора олаётганда қўлга тушди, унга жазо белгилаш чоғида олинаётган пора миқдори, унинг ойлик иш ҳақи миқдори ва амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорини ҳисобга олиш лозим. Коррупция жиноятини содир этган шахсларга нисбатан жарима миқдорини тайинлашда адолат тамойилларидан келиб чиқиб, олинаётган пора миқдорининг 20 бараваридан кам бўлмаган миқдорда жарима ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаш лозим. Яъни 10 миллион сўм пора олган одам Давлат бюджетига камида 200 миллион сўм жарима тўлашини қонунда белгилаш керак. Бундан ташқари, коррупцияга йўл қўйган шахслар ва уларга жазо тайинлаш жараёнларини оммавий ахборот воситаларида ҳам кенг ёритилишини таклиф этаман. Ҳозирги кунда бу масала оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилмаяпти. Коррупция жиноятини содир этган шахслар учун оғир жазо муқаррарлиги ва уларнинг жазодан қочиб қутула олмасликлари ҳаммага кўрсатилиши лозим. Бу орқали содир этилиши мумкин бўлган коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда юртимизда қонун устуворлигини таъминлашга эришилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Коррупция ҳолатларига қарши курашиш мақсадида катта миқдордаги жарима ёки узоқ муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашни таклиф қиламиз.
3228
Изоҳлар (10)
DEXKANOV DILMUROD ABDUKARIMOVICH
Davlatga tegishlishli katta mansabdor shaxslar korrupsiyaga yo'l qoyganida o'lim jazosini joriy qilish kerak, baribir haqiqat yoqda, nega oddiy odam jinoyat qilsa tvdan hatto sudigacha ko'rsatadi, ota onasi maxallasi rayisigacha, lekin davlatga tegishli mansabdor shaxslar jinoyat qilingani aniq uji qamoqda lekin tvdan chiqarishmaydi, qonun barcha uchun baravar emasligi shu yerdan malum
8 Август 2021, 06:40
SHAROPOV ISLOMJON HAMIDILLO O‘G‘LI
Korrupsiyani yo‘qotishning umuman iloji yo‘q. Buni barchamiz iatamasakda tan olishimiz zarur. Lekin kamaytirishimiz mumkin. Qanday qilib? Buning uchun birinchi navbatda oylik maoshlarni oshirish zarur. Korrupsiya 90 foiz holatlarda muxtojlikdan kelib chiqadi. Agar mansabdor shaxs maoshi yetarli hamda o‘z ishini yaxshi ko‘rsa, korrupsiyaga umuman yo‘l qo‘ymaydi.
21 Ноябрь 2020, 09:30
TUXTAYEV NURALI TURDALLIYEVICH
Жамиятда фақат лвозимлик шахсгина Коррупция билан ишуғулланади жиноятнинг асосий субекти хам лавозимли шахс ва унинг вакиллари ..
17 Ноябрь 2020, 19:46
TUXTAYEV NURALI TURDALLIYEVICH
Бу тизимда жуда катта ишлар қилиниши, мансабдор шахсларнинг шахсий мол-мулкини рўйхатдан ўтказиш хамда Акмал Бурхоновни олдида Жамиятнинг олдинги сиёсатидан жабр курган ходимларни олиб ишласа жуда катта натижаларга эришади. Олдинги сиёсат курбонига айланган канча ходимлар оиласи ва болалари билан қийналиб юрибдилар барча тизимнинг энг кучлий коррупсия нукталарини билишади ва буни ошкора килишдан қўрқмайдилар . Улар ...
17 Ноябрь 2020, 19:43
RAXMANKULOV AZIZBEK ABDUGANIYEVICH
mening fikrimcha! biz Xitoy Xalq Respublikasining korrupsiyaga tegishli tizimini o'zimizga tadbiq qilishimiz kerak.
16 Октябрь 2020, 12:41

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси