Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 74 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Ўзбекистонда мултипликация соҳасини ривожлантириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Мултипликация бўйича ривожланган давлатлардан жуда орқада қолганимиз ҳеч кимга сир эмас. Чет эл мултфильмларини нафақат болажонлар, балки катталар ҳам севиб томоша қилишади. Улардаги жонзотларнинг реал ҳаётдагидек жонлантириб кўрсатишганда эса мултфильмни яратишда улкан меҳнат сарфлангани намоён бўлади. Ўзбек халқ эртаклари, афсоналаридаги қаҳрамонлар ва улуғ аждодларимизнинг қилган эзгу ишларини мултфильмлар ёрдамида болаларимизга намойиш этсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, мултипликация студияларини кенгайтириш, соҳадаги рақобатни ошириш, ривожланган мамлакатларнинг тажрибаси ҳамда техникаларини қўллаш мақсадида давлат томонидан хусусий мултипликация студияларини ривожлантиришни таклиф қиламиз.
277
Изоҳлар (2)
SEDUXIN DMITRIY SERGEYEVICH
А что мешает сейчас частным мультипликационным студиям? И при чем здесь государство? Я к тому, что сейчас, на сколько я понимаю нет препятствий со стороны государства в развитии частной мультипликации? То есть частная мультипликация как и любой частный бизнес не должен развиваться за счет государства, от того он и частный. Что мешает частной студии найти инвестора и реализовать коммерчески выгодный проект? Ну или не совсем успешный. По мне так ничего не мешает.
29 Июнь 2020, 15:26
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Биз самолётсозликда хам, ракета учиришда ҳам, юқори технологиялар соҳасида, давлатимиз ҳимояси учун зарур ҳарбий техника ишлаб чиқариш ва ҳ.к. ларда хам ортда қолганмиз, бу саноатлар бизда умуман йўқ, деса ҳам бўлади. Юқорида санаган барча ривожланган давлатларизда (Япониядан ташкари) атом қурол бор. (50 йил илгариги технология!). Қани бизда?! Аввал пулни шунга сарфлайлик. Тарихимиз қаҳрамонларини таниш учун болаларга китоб ўқишни ўргатинг. Иш жойи эса халққа модий бойлик яратишга кўмаклашадиган бўлиши мувофиқ. Болалар шундоқ ҳам кўп вақтини мульфилмга сарфлаб, дарсни-илм ўрганишни йиғиштириб қўйган.
26 Апрель 2020, 10:07

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси