Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисида
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 июндаги 453-сон қарорига 3-илова сифатида тасдиқланган “Олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари тўғрисида”ги низом тасдиқланган. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: олий маълумотга эга бўлган шахсларни юридик мутахассисликка қайта тайёрлаш курслари — давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида фаолият олиб бориш учун етарли даражадаги билим олишни ва кўникма шакллантиришни назарда тутадиган олий таълимдан кейинги ўқитиш шакли. Қайта тайёрлаш курсларида ўқитишнинг давомийлиги олти ойни ташкил этади ва асосий иш жойидан ажралган ҳолда амалга оширилади. Иш берувчининг розилигига кўра, қайта тайёрлаш курсларида ўқиш давомида Марказ тингловчиларининг асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланади. Қайта тайёрлаш курсларида ўқиш иккинчи олий маълумот олиш ҳисобланмайди. Аудитория машғулотларининг максимал ҳажми ҳафтасига 30 соат миқдорида белгиланади. Ўқув жараёни давомийлиги 26 ҳафтани ташкил этади. 38. Умумий ўқув вақти ҳажми қуйидагича тақсимланади: назарий таълим – 18 – 24 ҳафта; аттестация – 2 – 4 ҳафта; битирув иши – 1-2 ҳафтани ташкил этади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Низомда ушбу қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва махсус дипломга эга бўлган шахсларни фақатгина давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик хизматларида фаолият олиб боришини белгиланганлиги ўз-ўзидан ушбу курсларни тамомлаб юридик хизматнинг барча турлари, яъни адвокат, суриштирувчи, терговчи ва бошқа юридик сохаларда ишлашни чеклаб қўйилишига сабаб бўлган. Мазкур ҳолат бундай курсларнинг мавқеини тушириб ва унда ўқиш эҳтиёжини кескин тушириши табиий. Шу сабабли, мазкур курсларни иккинчи олий таълим билан тенглаштиришни таклиф қиламан.
5418
Изоҳлар (21)
AXMEDOV MIRZOXIDJON GANIYEVICH
Техникумларда илгари мактаб системасида ўқитишган, шунинг учун ўзлаштириш яхши бўлган. Демак юридик техникумларни битирганлар хеч бўлмаганда 6 ойлик юрисчаларга тенглаштирилиши керак деб ўйлайман.
15 Декабрь 2023, 10:37
AXMEDOV MIRZOXIDJON GANIYEVICH
Тошкент юридик техникумини тамомлаганлар нима учун 6 ойлик курсда ўқиши мумкин эмас? Аслида бошқа ОТМларда ўқиганлардан кўра кўпроқ юридик билимга эга-ку! Қани таълим олишдаги адолат, ғирт мантиқсизлик.
15 Декабрь 2023, 10:33
MELIBOYEV SOBIRJON KARIMDJONOVICH
Бу адолатли ва жуда хакикатли булар Эди. Буни куллаб кувватлайман. Албатта
16 Май 2023, 16:46
SOTIVOLDIYEV MUSURMON ALISHER O‘G‘LI
Олий таълим вазири ва Юридик университет ректорига жамоавий таклифни қуллаб қуватлашлигини қалбига мана шу жамоанинг фикрини инобатга олишлиги диққат марказида бўлишини барчамиз яратгандан сўраб дуо қиламиз. Чунки талаба дардини аввало яратганга сўнг бандасига айни вақтда шу ишларни ижросини бажарувчи масулятни хис килиб халқ ташвиши билан юрган Олий таълимда ишловчи раҳбарларга барча жамоамиз билан қуллаб қуватлаймиз.
25 Март 2021, 17:34
SOTIVOLDIYEV MUSURMON ALISHER O‘G‘LI
Жамоавий мурожаатга қўшиламан, бу таклифни ким олиб чиққан бўлса ҳам жуда теран фикрловчи инсон экан раҳмат сизга. Шу 6 ойлик курсига кириб ўқиймиз борамиз, кенгроқ сохаларда ёки ЮРИСПРУДЕ́НЦИЯ йўналишига тенглаштирса бакалавр даражасини берса арзийди чунки топширувчилар албатта оқлайди чунки у йерга имтихонга борганларнинг деярли ярмидан кўпи давлат ташкилотида ишловчи ҳуқуқ сохасини мукаммал билувчи лекин кўлида юридик дипломи йўқ инсонлар. Уларни имтиҳон қилиб кўрсанингиз теран фикирлашлари, ватанга, давлатга, жамиятга касбига мехри бўлакча. Шундай экан бу таклифларини кўриб чиқувчи юқори ташкилот раҳбарлирига жамоанинг фикрини инобатга олишларини сўраб жамоавий бўлиб қўллаб қуватлаймиз.
25 Март 2021, 17:20

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси