Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Юридик шахсларнинг транспорт воситаларини ҳайдашда малака ошириш тўғрисидаги талабни бекор қилиш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2020-03-27 10:10:47
  • Муаллиф:RAXIMOV AZIMBAY ATAXANOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини ҳайдашда малака ошириш тўғрисидаги талабни бекор қилиш лозим. Бу ҳайдовчиларни тоифага ажратишдир. Нима учун айни бир шахс жисмоний шахсга тегишли автомашинани ҳайдаса бошқача талаб, юридик шахсга тегишли машинани ҳайдаса бошқа талаб. Ҳайдовчи шу ҳайдовчи бўлса, йўл шу йўл бўлса, йўл қоидалари шу қоидалар бўлса, машина ҳаммаси бир хил машина бўлса, нима учун икки хил талаб бўлиши лозим. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 1-қисми диспозициясидаги “юридик шахсларнинг транспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширишдан ўтганлиги тўғрисидаги сертификати ёнида бўлмаган ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини бошқариши” деган жумлаларни чиқариб ташлаш керак. Яъни ушбу ҳолат бўйича жарима қўлланилмаслиги керак. Юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини ҳайдашда малака ошириш тўғрисидаги талабни умуман бекор қилиб ташлаш лозим.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, юридик шахсларнинг транспорт воситаларини ҳайдашда малака ошириш тўғрисидаги талабни бекор қилишни таклиф қиламиз.
5556
Изоҳлар (24)
BOBOQULOV ISLOMBEK TURDIALI O‘G‘LI
Xozirgi kunda yuridik shaxslarni transport vositasini boshqarishda "Avto test" ruxsatnomasi talab etilmaydimi?
23 Сентябрь 2021, 14:09
ATOYEV TO‘LQIN ANVAROVICH
Juda to'g'ri e'tiroz bildirilgan, chunki, oilamizda (minglab oilalarda) ham yuridik ham jismoniy shaxsga tegishli mashina bor, zaruratga ko'ra har ikkalasidan ham foydalanishim mumkin. Shunday ekan, bitta insonga mashinaning tegishliligi bo'yicha ikki xil talab qo'yilishi, bu g'irt kulgili (ming afsuski) va tushunasiz holat. Lekin ushbu talabni davlat tashkilotlari rahbarlariga tegishli xizmat mashinasining haydovchilariga nisbatan qo'llanilishi har tomonlama to'g'ri bo'lardi, barcha harajatlar o'sha tashkilot hisobidan, albatta.
6 Июнь 2020, 16:22
BOZAROV RAXIMNAZAR BOROTOVICH
Зўр таклиф
3 Июнь 2020, 09:24
UMAROV XAYOT ZIKIROVICH
Фаоллрок булинглар.
1 Июнь 2020, 20:25
BOYSIYEDOV SAFAR MAMARAJABOVICH
Малака ошириш талаби бекор қилинишига қўшиламан.
18 Май 2020, 11:25

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси