Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Олинмай қолинган пенсия маблағини тиклаш муддатини узайтириш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2020-03-25 15:22:53
  • Муаллиф:MAHAMMADIYEV BAXTIYOR SAYDULLA O‘G‘LI
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 59-моддасига асосан пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланаши белгиланган. Бироқ, ҳозирги кунда даволанишда ёки хорижий давлатларда бўлган, 2 ёки 3 йилдан ортиқ муддатларда пенсияларини олмаган фуқаролар пенсия маблағларини тўлиқ олиш имкониятига эга эмас. Ушбу маблағларни талаб қилган вақтингда эса тўлиқ давр учун тўлаб берилмайди. Бир умр меҳнат қилиб, тегишли солиқ ва тўловларни ўз вақтида тўласанг, бироқ қариган вақтингда ўз пенсиянгни тўлиқ оломасанг алам қилар экан. Мазкур ҳолат кўплаб пенсионерларнинг норозиликларига сабаб бўлмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунинг 59-моддасига пенсия маблағларини олинмаган тўлиқ давр учун тўлаб беришни назарда тутувчи ўзгартиш киритишни таклиф қиламиз.
729
Изоҳлар (1)
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Пенсия ёшига етаолмай вафот этганларнинг пенсиялари хисобланиб, уларнинг воисларига қайтарилишини ҳам талаб қилиш зарур! Чунки барвақт вафот этганларнинг болалари, ворислари ҳали ёш бўлади, аёли қийналади.
11 Май 2020, 20:36

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси