Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

  • Кўриб чиқилган
Жамоавий мурожаатни улашиш
9 май – Хотира ва Қадрлаш кунини “Ғалаба ва Хотира куни”га ўзгартириш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Сўнгги йилларда юртимизда бўлаётган ижобий ўзгаришлар, миллий урф-одатлар ва қадриятларимизнинг улуғланиши ҳар биримизни хурсанд қилмасдан қолмайди. Хусусан, “Халқлар дўстлиги” санъат саройи номининг қайта тикланиши, “Шомаҳмудовлар оиласи” ҳайкалининг жойига қайтарилиши ва шу каби бошқа эзгу ишлар қадриятларимиз ва тарихимизга бўлган катта эътибордан дарак беради. Маълумки, иккинчи жаҳон уруши фронтларига Ўзбекистондан 1 млн 430 минг нафардан зиёд киши сафарбар этилган бўлиб, бу ўша пайтдаги юртимиз аҳолиси (6,5 млн)нинг 22 фоизи урушда қатнашганлигидан далолат беради. Бундан ташқари, фронт ортида бешикдаги гўдакдан бошқа барча фашизмни енгишда астойдил ҳаракат қилган. Шунинг учун, фашизм устидан ғалаба қозонишда уларнинг жасорати беқиёсдир. Сўнгги йилларда 9 май арафасида “Ғалаба куни”ни нишонлашга аввалги йилларга нисбатан иштиёқ, муносабат ўзгарди: хусусан, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари, ҳарбий парадлар ва турли тадбирлар мисолида.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқорида келтирилганларни ҳисобга олган ҳолда, 9 май Хотира ва Қадрлаш куни номини “Ғалаба ва Хотира куни”га ўзгартиришни таклиф қиламиз.
Ваколатли давлат органи қарори Сана: 2020-11-04 10:12:14
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонуичилик палатасинииг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасида «Mening fikrim» веб портали орқали йўлланган 9-май - «Хотира ва қадрлаш кунини «Ғалаба ва хотира куни»га ўзгартириш хақида»ги элекгрои жамоавий мурожаатини кўриб чиқиш натижалари тўғрисида

41955
Изоҳлар (236)
ABDUKADIROV ABZALXOJA ABROROVICH
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан қабул қилинган қарорни жуда тугри диб хисоблайман. Мазкур қарор юзага келаётган геосиёсий вазиятда жуда мухим хисобланади.
8 Январь 2024, 11:33
TURG‘UNPO‘LATOV DIYORBEK RO‘ZMAMAT O‘G‘LI
Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси тўғри қарор қабул қилибди.
4 Январь 2024, 23:12
KARIMOV JAVOXIR MUZAFFAR O‘G‘LI
Albatta to'g'ri qaror qilingan, O'z nomida qolsin, 2-urush vaqtida SSR tarkibida bo'lganmiz. Bizni SSR bosib olganda kurashganlarning xotirasi nima bo'ladi?, agar SSRning 2-jahon urushida g'olib chiqqanini nishonlasak. Bizning bunga haqqimiz yo'q.
16 Май 2023, 10:50
VALISHIN CHINGIZ RINATOVICH
Теперь все сами за себя. И от того как назовём этот день ничего не изменится. Логично назвать этот день победы, памяти и почести.
15 Декабрь 2022, 16:35
ANDAKULOV ALIJON ESHBOYEVICH
Qaysi axmoq kallaga shu fikr kelganini bilgandekman. Dunyo hamjamiyati oldida ishongani sharmanda bo'lib turibdi. Yetar endi, hadeb "og'asi"ga qulluq qilaverish.
6 Декабрь 2022, 14:37

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси