Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 68 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилиш ҳақида
  • Йўналиш:Қонунчилик
  • Сана:2020-03-08 23:07:51
  • Муаллиф:IKROMOV UMID XAMITOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Сўнгги вақтларда ДЙҲХХ ходимлари билан ҳайдовчилар ўртасидаги келишмовчиликлар ортиб кетмоқда. Буни ижтимоий тармоқлардаги лавҳалардан кўрса ҳам бўлади. Бунинг асосий сабабларидан бири бу автомашина суғуртасининг йўқлиги ёки вақти ўтиб кетганлиги бўлмоқда. Суғурта йўқ ёки вақти ўтиб кетган бўлса, машина жарима майдонига қўйилмоқда. Энди савол туғилади, бундан кимга ва нима фойда? Ўша ҳолатни жойида баённома тузиб, ҳайдовчининг яшаш манзилига юборса нима ўзгаради? Бунинг оқибатида ҳайдовчини вақти кетмоқда, ДЙҲХХ ходими билан тортишув ва жанжаллар юзага келмоқда. Дам олиш кунлари бўлса, машина 2-3 кунлаб жарима майдонида қолиб кетяпти. Андижон ёки Сурхондарёдан Тошкентга келган машинани суғуртаси ўтиб кетган бўлса, у машинасини ярим тунда бўладими чўлни ўртасида бўладими фарқи йўқ жарима майдонига қўйиши керак. Ҳайдовчи оиласи билан бўлса, ёки йўловчиси бўлса, улар қаерда қолади бу билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Бундан нима маьно, нима мазмун бор? Машина техник кўрикдан ўтмаган бўлса ҳам жарима майдонига қўйиш керак. Техник кўрикдан ўтмаган машина йўлга чиқиши хавфли десак, одам уриб кетаётган заводдан янги чиққан машина техник соз, уни ичидаги ҳайдовчи носоз десак тўғри бўлади. Ҳайдовчилар қанча жарима бўлса ҳам тўлашга рози фақат шу тўловни осонроқ қилиб беринглар. Мени таклифим шуки, машинани суғуртаси бўлмаса ёки техник кўрикдан ўтмаган бўлса, машинани жарима майдонига қўймасдан жаримани яшаш манзили бўйича юбориш керак.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилишни таклиф қиламиз.
58308
Изоҳлар (88)
RADJAPOV FAYZULLO BARATULLAYEVICH
Bayonnoma Tuldirib quysin 1 kun (dam olish kuni bulsa 3 kungacha) ichida sugurta olib YXXB olib borsa bekor qilinsin undan ortsa jarimasi qullanilib ijroga qaratilsin
27 Май 2020, 17:16
ROZMETOVA FAZILAT DAVRONBEKOVNA
Тугри гоя мен хам кушиламан. Жарима майдонинга куйиш бу эскидан колган конун коидалар деб хисоблайман.
24 Май 2020, 16:57
NURMATOV JAVLONBEK ABDUNABIYEVICH
Автотранспорт воситасининг суғуртаси йўқлиги ёки техник кўрикдан ўтмаганлиги туфайли жарима майдонига қўйиш амалиётини бекор қилишни тўлиқ қўллаб қувватлайман. Бунда ҳайдовчига ва йўловчилилар қийинчилик туғдиради. Маъмурий баённома тузмасдан ҳайдовчига 5-10 кун муддат бериш керак. Шунда адолатли бўлади. Агар шундай ҳолда сабабсиз талабни бажармаса оширилган миқдорда (ҳозиргисидан 2 баробар) жарима белгиланиши керак.
24 Май 2020, 11:33
VAISOV DILSHOD RAVSHANBEKOVICH
Хозирги кунда, тадбиркорлик Билан шугулланиш учун, авто транспорт биринчи даражали керакли улов хисобланади ва тадбиркорлик Билан шугулланиш учун Бир кундаги 24 соат вакт хам Кам дек, Биз ишга бошимиз Билан шу́нгиб , авто мошинадаги , айрим хужжатларни, белгиланган вакти (сроки) тугаб колгани ни сезмай хам коламиз, шунча иш ку́п пайтда, мошина жаримага ку́йилса, бизни ишимиз юришиши кийинлашади ва бу холат Давлатимизга хам у́з тасирини ку́рсатади ривожланиш пасаяди.
14 Май 2020, 23:49
YULDASHEV SARDORBEK BAHODIROVICH
ozi sugurta nima uchun majburiy?
14 Май 2020, 22:17

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси