Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 38 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
Шаҳар ва қишлоқларда 24 соат давомида ишлайдиган (болалар педиатор) врачлик пунктларини ташкил этиш ҳақида
  • Йўналиш:Саломатлик
  • Сана:2020-02-26 03:24:31
  • Муаллиф:ABDULLAYEV AKMAL ALIMOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Марғилон шаҳрида болаларга тиббий хизмат кўрсатадиган муассасаларнинг сони кам. Мавжудларининг ҳам иш вақти умумий асосда белгиланган. Аксарият ҳолларда болаларда касаллик ҳуружи сутканинг тун вақтига тўғри келади. Шундай пайтларда Марғилон шаҳар Сой бўйи кўчасида жойлашган болалар шифохонасида навбатлар кўпайиб, болаларни ҳаттоки стационар даволанишга ҳам олиб қолиш учун шароитлар йўқ. Тунги вақтларда шифокорлар етишмайди. Тунги навбатчиликда қолган атиги 3 ёки 4 та шифокор навбатда турган одамларга хизмат кўрсата олмайди. Уларнинг кўпчилиги ҳам педиатр эмас.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шаҳар ва қишлоқларда 24 соат давомида ишлайдиган (болалар педиатор) врачлик пунктларини ташкил этишни таклиф қиламиз.
292
Изоҳлар (2)
RAXIMOV OLIM KARIMOVICH
Менинг фикримча фукароларни хак хукуклари паймол булмаслиги учун, хамда болалар бизнинг келажагимиз, ва биздан кейинги авлодларни давомчиси булганлиги сабаб шаҳар ва қишлоқларда 24 соат давомида ишлайдиган (болалар педиатор) врачлик пунктларини ташкил этишни таклиф қиламиз.
8 Май 2020, 13:26
RUSTAMOV SHAVKAT HIDOYATOVICH
Ота оналарни болаларини кулларига кутариб олган холатдаги НАВБАТНИ курасиз. Бунга сабаб, хусусий врачликка таъқиқ қўйилгани. Масалан, 80- йилларда, бизнинг болалигимизда, Кенжа хола деган врач бор эдилар. Уйларида доимо қайнатилган, стерилланган шприц, тиббий анжомлар турарди. Сутканинг исталган махалида, касал бўлсак, ота-онамиз бизни кўтариб оборардилар. Кенжа хола 1-тиббий ёрдам кўрсатардилар. Тунги навбатчиликка келсак, сиз ўзингизни ёки опангизни, уйланган бўлсангиз, хотинингизни тунги навбатчиликда қолишини истармидингиз?
26 Февраль 2020, 08:35

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси