Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 39 кун қолди
Жамоавий мурожаатни улашиш
“Ўзбекистон илғор технологиялар инновацион университети”ни ташкил этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда рақамли технологиялар, сунъий интеллект, биотехнология, илғор техник ишланмалар ва материаллар инсоният келажаги эканлиги ҳаммага маълум. Лекин бундай технологиялар саноқли давлатлардагина ишлаб чиқарилади. Ўзбекистон эса техник тузилмаларни асосан импорт қилади. Бунинг учун миллиардлаб доллар маблағ сарфланади. Биргина тиббиёт соҳасини олсак, оддий гемоглобин миқдорини аниқлаш учун ишлатиладиган аппаратлар минглаб доллар туради. Aгар буларни ўзимиз ишлаб чиқарсак ва экспорт қилсак, бюджетга катта фойда қиламиз. Ўн минглаб ишчи ўринлари яратилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шуларни ҳисобга олиб, “Ўзбекистон илғор технологиялар инновацион университети”ни ташкил этишни, унда сунъий онг, маиший технологиялар, автотехнологиялар, тиббий технологиялар, ҳарбий технологиялар, роботатехнологиялар, биотехнологиялар, материаллар технологияси ва уларга дастурий таъминот ишлаб чиқувчи факультетларини ташкил қилишни ҳамда уларга хориждаги етук олимларини жалб қилишни таклиф қиламиз.
397
Изоҳлар (8)
BOBOJONOV OYBEK HAYDAROVICH
Fikrimcha biror narsani ishlab chiqarish uchun hamma narsa markazlashgan bo‘lishi kerak. Bizda bu fakultetlar bor lekin hech biri ishlamaydi. Masalan bizning sharoitda kalkulyator ishlab chiqarish kerak bo‘lsa uning dasturchisi bir yerda, texnik boshqa yerda, dizayner yana bir yerda. Bu universitetni yangidan tashkil qilishning iloji bo‘lmasa ham bor fakultetlarni bir yerga bir maqsad uchun jamlash kerak. Bizda buning uchun yetarli iqtidorlar bor.
12 Май 2020, 20:30
YAQUBOV SHOXRUXBEK SHUXRATOVICH
Agar siz taklif etayotgan universitet davlat tomonidan ochiladigan bo'lsa, unda keragi yo'q. Davlat aralashgan hamma narsa salbiy natijaga olib boradi. Agar hususiy universitet sifatida ochilsa, qo'llab quvvatlayman
10 Май 2020, 15:10
JABBAROV AHMAD RAVSHANOVICH
SOLIYEV ELMUROD G‘ANISHEROVICHнинг фикрида жон бор бизда планли иқтисодиётнинг ёрқин намунаси ОТМлар. Улар пул топиш ҳақида эмас, фақат давлат бюджетини қандай сарфлашни билса бўлди. Улардан ихтиро ва кашфиётку чиқмайди, чиқарган кадрлари ҳам бозор талабига мос келмайди. Иқтисодиёт соҳаси учун кадр тайёрлаб берадиган ОТМларнинг қайси биридан жўяли фикр чиққан. Улар хатто ўзини ўзи боқа олмайди, лекин 60-70% ОТМларда бу факултетлар бор аслида.
30 Апрель 2020, 23:49
JABBAROV AHMAD RAVSHANOVICH
Таклиф жуда ўринли, лекин : 1. Очилажак Олий таълим муассасаси хусусий ва тижорий асосда бўлиши керак. ОЎМТВ 100 дан ортиқ ОТМларни эплолмайди. Моддий томондан иш бошидагина давлат қўллаб қувватлаши ва кейинчалик тўлақонли субъекти бўлиши керак. 2. Битта монопол бўлиши керак эмас. Рақобат бўлмаса яна оддий текинҳўр бўлиб қолади. 3. Давлат ва жамият эҳтиёжлари учун зарур бўлган яратилажак ҳар қандай махсулот олдиндан буюртма қилиш тизими бўлиши керак. Агар бу ОТМлар эплолмаймиз десагина чет элдан ушбу турдаги махсулотни сотиб олиш керак.
30 Апрель 2020, 23:44
ALIMOV JAHONGIR EGAMQUL O‘G‘LI
SOLIYEV ELMUROD G‘ANISHEROVICH қолдирган юқоридаги изоҳга қўшиламан. Ростдан ҳам бу бюджетга ортиқча юк, ундан кўра мавжуд университетлардан фойдаланиб, ушбу соҳаларни ривожлантиришга бел боғлаш тўғри бўлади, маблағ ҳам тежалади, натижа ҳам тезроқ бўлади. Ҳамма нарса ҳам университет очиш билан битганида эди...
18 Апрель 2020, 11:42

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси