“Депутат рейтинги” онлайн тизимини жорий этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Бугунги кунда маҳаллий кенгашлардаги депутатлар ўз вазифаларини тўлиқ бажармайдилар. Шунинг учун, аҳолининг кўпчилиги маҳаллий кенгашларнинг депутатлари сайловига унчалик катта қизиқиш билдирмайди. Чунки, уларнинг фаолияти натижаларини кўриб бўлмайди. Аслида, энг кўп ишлаши лозим бўлган ва халқ билан энг яқин мулоқотга киришадиган вакиллар маҳаллий кенгашларнинг аъзолари бўлишлари керак. Шу сабабли, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларининг фаолият рейтингини жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлади. Бу орқали уларнинг иш самарадорлиги ошган бўлар эди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатларининг иш фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида “Депутат рейтинги” онлайн тизимини жорий этишни ва у билан барча фуқароларнинг эркин танишиш имкониятини яратишни таклиф қиламиз.
365
Изоҳлар (1)
ODILOV UMIDJON BAXRIDDINOVICH
Тугри фикрни илгари сурибсиз рахмат, шу билан бир каторда хар бир депутатнинг сайлов олди дастурини сенатдан тасдикдан утказиб, ушбу рейтингда дастурнинг амалга оширилиши буйича бахолаш мезонини ташкил этиш ва депутатлик муддати тугаганда депуталарга бажарган ишлари буйича хамда туплаган баллари буйича рагбат еки чора куришни йулга куйса максадга мувофик буларди
3 Январь 2020, 10:37

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 75 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг