Тошкент шаҳрида фавқулодда вазиятли ҳолатларда қўнғироқ қилинадиган ягона қисқа рақам тизимини яратиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Тошкент шаҳри аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида “Ақлли шаҳар” (Умный город) концепциясига қўшимча тарзда турли фавқулодда вазиятли холатларда қўнғироқ қилинадиган телефон рақамларини (101, 102, 103, 104) ягона рақамга бирлаштиришни таклиф қиламан. Негаки, фавқулодда вазиятли (авария, ёнғин, бетоблик, ис гази чиқиши каби) ҳолатларда одамнинг ўзини йўқотиб қўйиши натижасида рақамларда адашиш ёки тегишли рақамни ёддан чиқариб бир неча ташкилотларга қўнғироқ қилиши ва вақт йўқотишига сабаб бўлмоқда. Ягона рақамга қўнғироқни амалга ошириш уч тилда сўзлай оладиган оператор хизматидан фойдаланишни таъминлаб, операторнинг фуқародан авария тафсилотларини аниқ ўрганиши, замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, буюртма қабул қилиш жараёнида қўнғироқ қилувчининг жойини тез аниқлаши авария жойигача бўлган қисқа йўналишни танлашини таъминлайди. Фуқаро билан сухбатлашгандан сўнг оператор ўт ўчириш хизматига, ёнғинда жабрланувчилар бўлса, тез ёрдам хизматига ўзи қўнғироқни амалга оширади ҳамда ўрганилган маршрут ва қолган маълумотларни тақдим қилади. Шунингдек, оператор ижрочини назорат қилади ва ҳисоботини олиб, мониторингини юритиши ҳам мумкин.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, Тошкент шаҳар аҳолиси учун фавқулодда вазиятли ҳолатларда қўнғироқ қилинадиган ягона қисқа рақам тизимини яратишни таклиф қиламан.
365
Изоҳлар (5)
ASLANOV SHOHRUH ATKIYOXON-O‘G‘LI
Bu fiktni qo'llab quvvatlayman, lekin nima uchun aynan Toshkentda, bu tizim butun O'zbekiston hududida yo'lga qo'yilishi kerak. Adashmasam, 112 yoki 911 xizmatinini ishga tushirish to'g'risida prezident qarori ham chiqqan edi
5 Январь 2020, 20:51
YUSUPOV FARRUX BOXODIR O‘G‘LI
911 yaxshiroq bo'lar edi
4 Январь 2020, 15:55
XAMRAKULOV XURRAMBEK RUSTAM O‘G‘LI
Nega endi faqat Toshkentda Butun Respublika bo'yicha. Toshkent alohida Respublikami!
4 Январь 2020, 14:32
UMAROV ALISHER MAMARAZAKOVICH
To'ppa-to'g'ri TOSHKENTLIKLARNI sog'lig'i, xavfsizligi birinchi o'rinda turadi. Viloyatliklar o'lib ketmaydimi.
3 Январь 2020, 13:55
SUYUNOV ALISHER XOLMUROD O‘G‘LI
Bu qisqa raqam respublika miqyosida ishga tushirilishi lozim. ITU standartlariga ko‘ra, favqulodda holatlar uchun yagona qisqa raqam '112' yoki '911' bo‘lishi ko‘zda tutilgan (https://datatracker.ietf.org/documents/LIAISON/file562.pdf)
3 Январь 2020, 10:29

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 75 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг