Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11 синфлари учун “Тиббий билим асослари” фанини жорий этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Аҳолини тиббий билим ва маданиятини ошириш энг долзарб масалалардан биридир. Соғлом юрт вакиллари давлатни қудратли қилади. Аҳолимиз тиббий маданияти кун сайин ортиб бормоқда. Лекин шунга қарамай ҳанузгача баъзи жойларда аҳолимизнинг тиббиёт соҳасига оид билимлари етарлича эмаслиги кўзга ташланмоқда (гарчи бу борада кўп ишлар қилинаётганлигига қарамасдан). Масалан, касалликларни келиб чиқиш сабаблари ва уларнинг профилактикаси, оқибатлари, керак бўлганда беморга тез тиббий ёрдам ходимлари етиб келгунча бўлган вақтда ёки стационаргача бўлган даврда зарурий тиббий ёрдам кўрсата олишни ҳар бир фуқаро билиши зарур. Касалликларнинг сабаби ва оқибатларини билган инсон шу касалликнинг келиб чиқмаслиги учун доимий ҳаракатда бўлади (оиласи ва ўзи учун соғлом турмуш тарзини яратади, гигиеник зарарланишдан сақланади, зарарли одатларга берилмайди). Бу эса турмуш тарзини яхшилаб, ўртача умр кўриш ёшини оширади. Тасаввур қилинг, ҳозирда тез тиббий ёрдам ходимлари чақирув жойига етиб боргунларича, 40 даража ҳароратдаги беморга онаси ёки бошқа яқинлари томонидан юқори ҳароратни пасайтирувчи дорилар тугул, ҳаттоки бемор баданини нам мато билан ҳам артиб қўйиш ёки уйда ҳафақон касаллигига чалинган беморни артериал босимини ўлчаш ва беморга ҳолатдан келиб чиқиб шифокор буюрган зарурий препаратларни ичириш борасида ҳам озроқ тиббий билим зарур бўлади. Масалан, нафаси қисаётган, автоҳалокатга учраган ёки жароҳат олган беморга қандай бирламчи ёрдам кўрсатишни кўпчилик билмайди. Бу ҳолатларда тиббий билимга эга бўлмаслик, ёрдам кўрсатишдан қўрқиш ёки нотўғри ҳаракат қилиш беморларда қатор асоратларга сабаб бўлиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда тиббий билимга эга бўлган ёш оила вакиллари ўз оиласи ва фарзандлари соғлигига жиддий эътибор берган бўлар эди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда мактабларнинг 10-11 синф ўқувчилари учун “Тиббий билим асослари” фанини жорий этишни таклиф қиламан. Бу фан қолган асосий фанлар қаторида дарс соатларига киритилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди.
4417
Изоҳлар (6)
TAJIBAYEV YAXSHIBOY KARSHIYEVICH
Фикримча 10-11 синф укувчиларига одам ва унинг саломатлиги фанига жарохатлар улим олди холатлари каби тезкор мавзулардан амалий машклар куйилса яхши булар эди. Чунки инсон хаёти айнан шу холатларда дастлабки 10-15 дакикада хал булиб колади.
5 Декабрь 2019, 15:43
SIDDIQOV BEXZOD SHOUMAR O‘G‘LI
Мактаб ўқувчилари учун барча фанлардан амалиётларни (практика) жорий этиш, хар бир фанда амалиёт бўлса келажагимиз учун фойда бўлар эди.
7 Ноябрь 2019, 10:39
NAZAROV ISLOM XAKIMOVICH
Тиббий билимни оширишнинг текин ва харажатсиз йўлларини қидириш керак. Бу фақат мактаб ўқувчилари учун эмас, балки бутун авлод, аҳоли учун муҳим масала деб ўйлайман. Ундан кўра, ТВ, радио орқали тиббий тушунча ва онгни шакллантирувчи кичик ижтимоий роликлар, бутун бир бошли мавзу кўтариб кўрсатувлар узатиш орқали тиббий билим ва онгни ривожлантириш мумкин. 2 та бемаза клип, ТВни сотиб олган санаткорнинг қўшиғи бир марта кам қўйилса хеч нима қилмайди. Кўчаларда кўзни чарчатадиган, хар хил хажмдаги ва хар хил рангдаги, хар хил тилдаги, чаласаводларча ёзилган реклама баннерлари ўрнига хам "эрталаб туриб 20 минут машқ қил", "овқатланишдан олдин қўлингни совунлаб юв", "..." каби оддий тиббий саводхонликни оширувчи реклама ўгитларини жорий қилиш хам мумкин. Метрода, Институт, Университет, коллеж ва мактабда хам осма тиббий битиклар орқали, Реклама учун мўлжалланган кўча мониторларида хам жойлаштириш мумкин.
26 Октябрь 2019, 14:25
NAZAROV ISLOM XAKIMOVICH
Бу менинг шахсий фикрим, айнан Сизга қарата айтилмаган. Мактаб ўқувчиларига ўзи шу фан етмай турган эди. Ўқувчилар хар хил методик қўлланмалар, доимий ўзгариб турувчи дарсликлар, тартиби йўқ ўзгаришлардан чарчади. Мактабда табиий ва ижтимоий фанлар, хорижий тил аниқ ва тиниқ ўтилиши керак. Чақириққача ёшларни тайёрлаш дарслиги қайта тикланиши керак, ушбу дарсдан ўғил болалар алоҳида қизлар алоҳида гуруҳлар ташкил қилиниб, дарслар ўтилиши керак. Балоғат ёшига етаётган ўғил ва қизларда тиббий онг шаклланса бўлди. уни алоҳида дарслик қилиб, болаларни чалғитиш керак эмас. Тиббиёт бу жуда мураккаб соҳа, буни ўрганиш учун бутун умр ўқиш ва изланиш керак. Хамма нарсага илмий ёндошиш керак, ақли етса етмаса хамма ўз фикрини билдириб, беўҳшов ўзгартиришлар болаларни саводсиз қилди.
26 Октябрь 2019, 14:25
XAYDAROV XAYOTJON ABDUSAMATOVICH
Mening fikrimcha 10-11-sinflarda ChQBT fani ichida siz ko'zda tutgan mavzular bor menimcha. Agar yo'q bo'lsa, boshqa yangi fan kiritmasdan shu fan ichida yo'lga qo'ysa bo'ladi.
22 Октябрь 2019, 11:11

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси