Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


“Банк ва молия соҳаси ходимлари куни”ни белгилаш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Кўпгина мамлакатларда ҳар бир оммавий касб турлари учун касб байрамларини (кунларини) белгилаш (ва нишонлаш) анъанаси мавжуд. Шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам аксарият касб эгалари учун йилнинг маълум кунлари (саналари) касб байрами сифатида нишонланади. Ҳозирда юртимизда банк ва молия соҳасида кўплаб ходимлар фаолият юритиб келмоқда. Шундан келиб чиқиб, соҳа ходимларини ўзаро жипслигини таъминлаш, ўз касбига бўлган меҳрини янада ошириш мақсадида Ўзбекистонда ҳам банк ва молия соҳаси ходимлари учун махсус касб байрамини белгилаш мақсадга мувофиқ бўлар эди (изоҳ - бу кун расмий дам олиш куни бўлмайди). Маълумот учун: Қозоғистонда 15 ноябрь (миллий валюта қабул қилинган кун) - Қозоғистон Республикаси молия соҳаси ходимлари куни; Россияда 2 декабрь - Россия банк ходими куни; Қирғизистонда 10 май - Қирғизистон банк ходими куни; Молдовада 4 июнь (Молдова Миллий банки ташкил этилган кун) - Молдова банк ходими куни сифатида белгиланган.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда мамлакатимизда ҳам “Банк ва молия соҳаси ходимлари куни”ни белгилашни таклиф қиламан.
26540
Изоҳлар (61)
UMIRZOQOV ISMANDIYOR BAXTIYOR O‘G‘LI
Банк сохасидагиларга зур мотивация
2 Октябрь 2022, 10:03
KARIMOV SUNATULLA AXTAMOVICH
Макуллайман
2 Октябрь 2022, 08:01
JOVLIYEV SARVAR MURODULLAYEVICH
Yaxshi taklif barcha bankirlar va iqtisodchilar uchun yaxshigina motivatsiya bolardi
10 Сентябрь 2020, 11:49
ABDURAHMON ABDUBORIY ABDUXAMID O‘G‘LI
Maqullayman
7 Январь 2020, 17:59
JUMAYEV NURALI ISOXONOVICH
Жудаям яхши ғоя ман қўллаб қувватлайман.
4 Январь 2020, 20:59

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси