Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Автотранспорт воситаларида теле ва видео мониторлардан фойдаланишга рухсат бериш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2019-09-01 22:58:03
  • Муаллиф:KAMILOV KAXRAMON GOFUROVICH
Жамоавий мурожаат матни
Маълумки, замонимиз кундан-кунга ривожланиб бормокда. Ахборот технологиялари ҳар бир соҳада ўз ўрнини мустаҳкамламокда. Хусусан, автомобиллар ҳам замонавий технологиялар билан жиҳозланиб, ҳайдовчи ва йўловчилар учун қулайликлар яратилмоқда. Навигатор, кузатув камералари ҳозирда автотранспорт воситалари учун зарур қурилма ҳисобланади. Хусусан, бизнинг “UzautoMotors” автозаводимизда янги авлоддаги Tracker, Malibu, Captiva автомобилларида ушбу қурилмалар завод томонидан ўрнатилган ҳолда харидорларга етказилмокда. Лекин бошқа турдаги автоуловларда ахборот-кўнгилочар тизими фақат аудитизим билан кифояланган. Кўпчилик ҳайдовчилар ўз қулайликлари учун автоуловига қўшимча тарзда аудиосистема ўрнига мониторли кўнгилочар тизимни ўрнатишни маъқул кўришмоқда. Шу оркали, навигатор тизимидан фойдаланиш мумкин бўлиб, хавфсизлик тизими учун ҳам қулай бўлар эди. Йўл ҳаракати қоидаларининг 12-банди 7-хатбошига мувофиқ, ҳайдовчи учун транспорт воситаси салонининг олд қисмига, шу жумладан, приборлар панелига, қуёш соябонига ва орқа томонни кўриш кўзгусига (фақат ташқи кўринишни тасвирга оладиган видеокамера, навигатор, видеорегистраторлардан ташқари, агар улар ҳайдовчига кўринишни чекламаса) теле, видео мониторлар ўрнатиш таъқиқланган. Мазкур норманинг бекор қилиниши барча ҳайдовчилар учун қулайлик яратган бўлар эди.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагилар ва илғор хорижий давлатлар тажрибасини инобатга олган ҳолда автотранспорт воситаларида теле ва видео мониторлардан фойдаланишдаги амалдаги чекловлар бекор қилинишини таклиф қиламиз.
8525
Изоҳлар (16)
XOLMURODOV MUZAFFAR TOJIMURODOVICH
Хозирги замонавий мониторларда, автомашина харакатланаётганда, видеони блокировка қилиш функцияси бор. Шунақа мониторларни, хозирги таъқиқловчи қонундан мустасно қилиш керак.
2 Март 2020, 17:29
XIDOYATOV BOBUR BATIROVICH
Овоз бераман
17 Февраль 2020, 18:42
ISANOV LAZIZ PULATOVICH
Максадли фойдаланилса зарарли жойи булмайди
6 Январь 2020, 14:44
POLVONOV AZAMJON BOBOQULOVICH
Яхши буларди. Навигациядан фойдаланиб тураман.
13 Декабрь 2019, 18:59
ADILOV AZIZ XURSHIDOVICH
Биринчидан бу карорда монитор тушунчасини аниклаштириш керак, ва завод томонидан урнатилаётган интерактив бошкариш таблоси билан мониторни адаштирмаслик керак. Агар бу конунни тушунмасдан бекор килинган Яна хар хил ёш болла кино куриб юради.
6 Декабрь 2019, 16:38

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси