Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Коммунал тўловларнинг барчасини бир жойда тўлаш имкониятини яратиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Аҳоли томонидан коммунал хизматлар (электр энергияси, табиий газ, совуқ сув ва иссиқлик энергияси ҳақи)га тўловларни ўз вақтида тўланиши учун етарли шарт-шароитларни яратиш керак. Фуқароларнинг иш кунлари коммунал тўловларни тўлаш учун вақт ажрата олмаслиги, тўловларни қабул қилувчи ташкилотларнинг бир-биридан узоқ жойларларда жойлашганлиги, у ерлардаги навбатларнинг кўплиги ва шунга ўхшаш бошқа сабаблар туфайли коммунал тўловларни тўлашда ноқулайликлар юзага келмоқда.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда деҳқон бозорлари, савдо комплекслари ёки бошқа турдаги аҳоли кўп бўладиган жойларда коммунал тўловларнинг барчаси учун ҳақни бир жойда тўлаш имкониятини яратишни таклиф қиламиз.
3714
Изоҳлар (11)
ABDURAIMOV RASULJON SAIPJONOVICH
ek.uz saytini takomillashtirish zarur. Juda ham qulay
12 Январь 2020, 13:57
ABDURAIMOV RASULJON SAIPJONOVICH
ek.uz saytini takomillashtirish zarur. Juda ham qulay
12 Январь 2020, 13:56
KURBANBAYEV ISLAM MAKSETBAYEVICH
Хозир газ учун, ток учун, чикинди учун, налогларни Clikc.uz буйича туласа булади, аммо сув учун Нукус шахарида электрон туловларни вактида тулалмай кийналип кетемаз. Бунинг учун хамма вакт водоканал биносига бориш шартмикан.
5 Ноябрь 2019, 16:05
QURBONOV SAMANDAR PULATOVICH
Менимча, биринчи навбатда "КОММУНАЛ ТЎЛОВ" тушунчасига аниқлик киритиш керак. Кейин уни тизимлаштириш керак. Шартномасиз хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ҳам бор (ХУЖМШга ўхшаган) . Иссиқ сув - алоҳида, ўзига хон ва ўзига бек ташкилот! Янги счетчик алмаштирилса, бир ярим ойдан кейин хабар олишингиз керак!. Шартнома имзолангандан кейин, уни нусхасини олиш учун 2 ойдан кейинг хабар олишингиз керак. Рахбар қўл қўйиши керак (Чилонзор тумани). Солиқ - умуман бошқа ташкилот. Совуқ сув, канализация, газ, махсустранс - МИБда, гап йўқ. Хуллас, буларни қайси бири коммунал тизимга киради, ҚОНУН ишлаб чиқиш керак. Оддий бир ХУЖШ (ЖЭК дейишади) ишини олайлик, ҳар ой уларга 54600 сўмдан пул тўлаймиз. Қизиғи шундаки, тўланган пуллар қаерга ишлатилганлиги, ким раҳбар, нима вазифалари мавжуд, ҳеч ким билмайди.
17 Октябрь 2019, 12:50
ABDUVALIYEV XUSAN RUSTAM O‘G‘LI
ek.uz saytini yangilash kerak
16 Октябрь 2019, 20:21

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси