Автотранспорт воситаларининг ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик (ўзгартирганлик) учун белгиланган жарималар миқдорини ошириш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2019-07-25 02:52:47
  • Муаллиф:USMANOV FARXOD MAXAMATOVICH
Жамоавий мурожаат матни
Мен ҳайдовчи сифатида шуни таклиф қиламанки, тунда ҳаракатланиш вақтида жуда кўп ҳолатларда автотранспорт воситасининг ёритиш мосламаларини ўзгартириб юриш (ксенон фаралар ўрнатиш) қарама-қарши ҳаракатланаётган автотранспорт воситасига ҳалақит қилиб, бошқа ҳайдовчиларнинг кўришини чеклайди. Бунга асосий сабаб сифатида автотранспорт воситаларининг ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузишни кўрсатиш мумкин. Шу сабабли, ўзбошимчалик билан автотранспорт воситасининг ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузиб, уларни ўзгартириш ҳолатларини олдини олиш зарур.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-моддасида назарда тутилган автотранспорт воситаларининг ёритиш асбобларидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарималар миқдорини оширишни таклиф қиламиз.
562
Изоҳлар (11)
MAXMUDOV NODIRBEK NASRIDDINOVICH
Такликфга қўшиламан. Бу турдаги машина чироқлари юртимизга қандай кириб келяпти???? Биринчи навбатда шуни ҳам тартибга солиш лозим.
17 Октябрь 2019, 15:21
USMANOV FARXOD MAXAMATOVICH
RAJABOV BOBOMUROD ISMOIL Биламан буни кайта жихоз деб булмайдида буни шунки бу хайдовчидан тушкаридагиларга купрок малол келади мени кузим яхши куради лекин колганлар нима килади хамма узини уйласа. ёши катталар бор узи тунда зурга юради айникса нексия минадиганларга жуда кийин деб уйлайман
28 Сентябрь 2019, 02:07
G‘AFUROV FIRDAVS NIYOZ O‘G‘LI
Не бизда факат жарималар таклифкилинади Ундан кура ксенон конун доираси да урнатайлик не хамманарса пуллик ахир бу бизнинг узимиз учун куйишсин тартибга солишсин кани тенглик хамма нарсада чеклов качангача бунака охир ривожалияпмиз бизга яхши фикрлар кура
24 Сентябрь 2019, 19:54
ABDIJAMILOV DINMUXAMMEDALI ZINATDINOVICH
Ксенон фараларга карши ксенон фаралардан фойдалансак бу пойга булади. Унда майдалашмай катта прожектор такиб олсак калий яхшимасми. Заводда канака шикган булса шукасига колиши керак бу мошина чикарганлархам хеч нарсани уйламасдан чикармагандир. Стандарт деган нарса бор. Прожектор сотиб олиш муоммо эпас. Этозларингиз нотугри. Бу этрозлар койда бузишга моил кишиларнинг фикри манимча.
24 Сентябрь 2019, 17:32
ARSLONOV SARDORBEK FURKATJON-O‘G‘LI
Kechirasiz-ku! Bu be'manilikdan boshqa ma'no chiqmagan sizning petitsiyangizga yozib qoldirgan izohimni o'chirib tashlabsiz mayli "xafa bo'lish yo'q" Sizga uchinchi yo'lini aytaman: agar mashinalarga o'rnatilgan ksenon faralar sizning ko'zingizni og'ritayotgan bo'lsa yoki qamashtirayotgan, ko'zingizdan ko'z yoshlaringiz oqishiga sabab bo'layotgan bo'lsa yorug'likka qarshi ko'zoynaklardan foydalanishingizni tavsiya qilaman!!!
23 Сентябрь 2019, 11:04

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 61 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг