Пулли автотураргоҳларда электрон тўлов тизимини жорий этиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Юртимиздаги барча пулли автотураргоҳларда электрон тўлов тизимини жорий қилиш керак. Ҳозирда юртимиздаги бозорлар яқинидаги ва бошқа жойлардаги пулли автотураргоҳларда тўловлар асосан нақд пул орқали амалга оширилади. Бу ҳолат айрим ҳолларда кунлик ва ойлик тушумларнинг тўлиқ рўйхатдан ўтмаслиги ҳамда белгиланган ҳисобга тушмаслигига олиб келиши мумкин. Натижада, бозор инфраструктурасини яхшилаш учун сарфланадиган маблағларнинг камайишига, шунингдек тушумдан олинадиган солиқларнинг тўлиқ ундирилмаслигига олиб келиши мумкин. Шу мақсадда, барча пулли автотураргоҳларда электрон тўлов тизимини жорий қилишни таклиф қилмоқчимиз. Ҳозирда юртимизда янгидан муомалага киритилаётган “Ҳумо” карталари контактсиз технология воситасида тўловларни амалга ошириш имкониятини беради, яъни фуқаролар картани терминалнинг ўқиш қурилмасига бир маротаба теккизиши орқали тўловни амалга оширишлари мумкин. Мазкур карталар электрон тўлов тизимини жорий қилиш учун етарли имконият яратади деб ҳисоблаймиз.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, пулли автотураргоҳларда электрон тўлов тизимини жорий этишни таклиф қиламиз.
222
Изоҳлар (3)
MAMATKULOV SANJAR AMIRKULOVICH
Фикрингизга қўшиламан, иложи булса йўл ёқасидаги бозорлар олдидаги автостоянкаларни бепул қилиш керак, чунки бозорга "бировга" (гугурт олишга кириб-чиқиш) учун 3000-5000 сўм пул тўлашга тўғри келмоқда. Бозорлар олдидаги йўл бўйлаб (тўхташ қатий ман этилади) йўл белгилари билан жихозланган.
16 Октябрь 2019, 20:08
ABDIJAMILOV DINMUXAMMEDALI ZINATDINOVICH
Бу яхши фикир, биринчидан ахолига яхши кулайлик тугдиради масалан тулаш эмкониятини кенгайтиради, иккинчидан пул айланмасини назорат килиш кучаяди, учунчидан давлатка фойда солик купаяди. Бу конун сифатида тасдикланган такдирдахам ЙПХлари томонидан ёки бошка назорат килувчи органлар томонидан каттик назоратга олинмаса фойдаси йук манимча, нимага деса айрим дукончиларга ухшаб терминал ишламаябди ёки иш вактидан ташкари ишлаябмиз деган сабабларни айтишади. уз манфати учун
24 Сентябрь 2019, 17:45
XADJIYEV ANVAR SAYFULLOYEVICH
Барча ривожланган давлатларда бу тизим йулга куйилганлигини инобатга олганда аллакачон электрон туловга утиш вакти келди. Бунинг учун албатта "ХУМО" картаси булиши шарт эмас, чунки бу проссес узок давом этиши мумкин. Алохида карта яратилгани макул булади. Бизни юртимизда кучли программистлар купчиликни ташкил килади, балки улар бу тизим яратилишида уз билими билан катнашар.
20 Сентябрь 2019, 17:02

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 60 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг