Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари мажлисларини тўғридан-тўғри эфирга узатиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 7-моддасида халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаи эканлиги белгилаб қўйилган. Ҳозирги кунда давлат органлари фаолиятини такомиллаштириш, жумладан, халқ манфаатларини инобатга олган ҳолда қарорлар қабул қилиш ва давлат ҳокимияти органларида шаффофликни таминлаш йўлида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Шу нуқтаи назардан, давлат ҳокимияти органлари устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мақсадида вилоят ва туман халқ депутатлари кенгашлари мажлисларини телевидение ва интернетдаги ижтимоий тармоқлар орқали тўғридан-тўғри эфирга узатишни таклиф қиламан. Бу орқали жамоатчилик вилоят ва туман халқ депутатлари кенгашлари мажлисларида қандай масалалар кўрилаётганлиги ва бу бўйича кенгаш томонидан қандай қарорлар қабул қилинганлиги бўйича бевосита хабардор бўлади. Афсуски, ҳозирги кунда вилоят ва туман халқ депутатлари кенгашларида қандай масалалар кўрилётгани ёки қандай қарорлар қабул қилинаётганлиги ҳақида етарлича малумот берилмайди, бундан жамоатчиликнинг хабари йўқ. Аслида эса халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари мажлислари ўша ҳудудда истиқомат қилаётган аҳолининг иқтисодий ва ижтимоий фаровонлигини таъминлашга алоқадор масалаларни кўриб чиқиши ва бу бўйича қарорлар қабул қилиши керак. Уларнинг мажлисларини тўғридан-тўғри эфирга узатилиши кенгаш фаолиятида самарадорликни оширади ва депутатларни фаоликка ундайди. Қолаверса, бу таклиф маҳаллий кенгашлар фаолиятини баҳолашга ва мавжуд камчиликларни аниқлашга хизмат қилади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари мажлисларини тўғридан-тўғри эфирга узатишни таклиф қиламиз.
412
Изоҳлар (4)
ALLANAZAROV BAXRAM MAXSETBAYEVICH
Қарор қабул қилишдан олдин, маҳаллий халқни фикрини эшитиб, тўлиқ ўрганилиб чиқилгандан сўнг қарор қабул қилинса ундан ҳам яхши бўлади.
5 Сентябрь 2019, 21:29
AVAZMATOV XUSAYINBOY KENJAYEVICH
Куллаб-кувватлайман. Хакикатан хам, Олий Мажлис депутатларидан факат Расул Кушербаев ва Абдурашид Абдукодировни таниймиз холос. Уларни чиндан халк дарди билан яшайдиган депутатлар деб биламан. Бошка депутатлар эса факат "макет"
9 Август 2019, 14:40
ISROILOV ABDUALIM ISOQOVICH
Маҳаллий телевидениеларда тўғридан-тўғри кўрсатиш керак.
3 Август 2019, 10:38
MADAMINOV ABDURASHID YUSUPOVICH
Махаллий кенгашларга депутат килиб кимлар сайланган? Хоким ва унринг уринбосарлари йуригига юрадиган ва уларга мутлак тобеъ булган жамиятнинг "нуфузли" катлами, кандайдир мансабда ишлаган ёки ишлаётган, узига тук, халк билан унчалик хам якин булмаганлар. (Хар калай мен таниган ва билган хамма махаллий депутатлар шундай) Жудаям уринли таклиф. Балки шунда Расул Кушербаев ва Абдурашид Абдукодировга ухшаган мард, чиндан халк дарди билан яшайдиган депутатлар етишиб чикса.
2 Август 2019, 18:22

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

Жамоавий мурожаатга овоз бериш учун: 15 кун қолди

Жамоавий мурожаатга овоз бериш

Жамоавий мурожаатни улашиш
×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг