Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Жиззах вилоятида олий ўқув юртлари филиалларини очиш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Ҳозирги кунда Жиззах вилояти ҳудудида Жиззах давлат педогогика институти ҳамда Жиззах давлат политехника институтлари фаолият юритмоқда. Менинг таклифим шуки, Жиззах вилоятида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент давлат кимё технологиялари институти филиалларининг очилиши – ривожланиб келаётган Жиззах вилояти ижтимоий ва иқтисодий салоҳиятини юксалтиришга ҳамда вилоятни ёш мутахассис кадрлар билан таъминлашга хизмат қилади. Жиззах вилояти Республикамизнинг марказида жойлашганлиги бошқа вилоят ёшларининг ҳам бу ерга келиб билим олишига қўшимча қулайликларни яратади.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, Жиззах вилоятида Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, Тошкент давлат кимё технологиялари институти филиалларини ташкил қилишни таклиф қиламиз.
4317
Изоҳлар (8)
QODIROV SIROJ SHARIF O‘G‘LI
Xorijiy universitetlar filiallarini ochish kerak.
6 Сентябрь 2019, 13:32
AVAZMATOV XUSAYINBOY KENJAYEVICH
Олдин бир тийинга киммат касб хунар коллежлари купайиб кетган эди. Эндиликда улар кискартирилди. Энди олий таълим муассасаларининг филиаллари купайиб, кейинчалик коллежларнинг такдири такрорланади холос.
31 Август 2019, 11:59
MIRZARAXIMOV BAXTIYORJON XOSHIMOVICH
Fikringizga qo'shilaman. (Farg'onadan)
30 Август 2019, 17:01
MADATOV DONIYOR BAXTIYOR O‘G‘LI
ТАТУни ҳам филиалини очиш керак. IT соҳасини ривожлантириш керак.
29 Август 2019, 08:34
JABBOROV MAQSUD MASHRABOVICH
Albatta barchs uchun yaxshi bo' lar edi
27 Август 2019, 05:14

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси