Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш ҳақида
  • Йўналиш:Хавфсизлик
  • Сана:2019-06-03 16:59:33
  • Муаллиф:SAMIGJANOV SHERZOD ERGASHEVICH
Жамоавий мурожаат матни
Автотранспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш тартибини такомиллаштириш вақти келди. Мамлакатимизда мазкур жараённи халқаро стандартлар ва қоидаларга мослаштириш лозим. Шу сабабли, ушбу тартибни жорий этиш ва мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жараёнини хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш зарур деб ҳисоблаймиз.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда янги ишлаб чиқарилган автотранспорт воситаларини 7 йилгача техник кўрикдан ўтказмаслик тартибини жорий қилишни таклиф қиламан.
1798
Изоҳлар (16)
ARAMOV ABRORJON SHAG‘DAROVICH
куригдан утиш кузбуйамачилиг хар йили бир марта тех куригдан утиш вақти пулини олади печат босиб беради. Номига уюоғ буюоғига қарайди. Хархолда йнгилроғ буларди 7 йилда утсак
27 Сентябрь 2019, 00:34
AZIZOV AZIZBEK RAVSHANOVICH
Мазкур фикирган қўшиламан. Олдинги холатда техпаспортга мухр урилади бўлди, хозирда эса яна кичкина владиш қўшиб берилиши бизда ЮҚОЛРИ БЮРОКРАТЛИК КЎРИНИШИ яяна ривожланаётгани далили.
26 Сентябрь 2019, 10:27
YARMUXAMBEDOV ABDUVAXOB XASANOVICH
Юридик шахсларнинг янги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш муддатларини камида 3 йилгача узайтириш керак.
31 Июль 2019, 23:19
DOBILOV OYBEK ABDUG‘ANIYEVICH
Таклиф жуда яхши. Лекин фикрим бошқача. Автомобилларни техник кўрикдан ўтказишнинг кераги бормикан. Чунки техник кўрикдан ўтказиш мантиқсиздир. Мисол учун мен автомобилни техник кўрикдан ўтказдим дейлик ва бир йилдан кейин ўтказилиши белгиланди, лекин бир ойдан кейин бирор жойда носозлик пайдо бўлди бунга ким жавобгар. Кейинги мисол- автомобилда йўлда кетмоқдаман, кечга фарада носозлик пайдо бўлди, ИИВ ходими тўхтатди ва носозлик учун стоянка қилди, лекин 15 кун бўлган техник кўрикдан ўтказганимга. Ким жавоб беради. Албатта автомобилнинг эгаси жавоб беради. Унда Техник кўрикдан ўтказишнинг мантиқсизлиги шунда эканлигини айтмоқчиман.
30 Июль 2019, 16:54
XADJIYEV ANVAR SAYFULLOYEVICH
Таклиф яхши аммо ёндашувда камчилик бор, чунки Узбекистонда ишлаб чикарилган ТВ (шахсий машиналар) 7 йил техник куриксиз ишлаб бериши мумкин, аммо бу хавфсизлик нуктаи назаридан шахсий ТВдан бошка йуловчи ва юк ташувчи ТВлар янгилигида 3 йилда бир маротоба, кейинги мавсум икки йилда, навбатдагиси хар йили утказилса тугрирок булармиди.
24 Июль 2019, 13:26

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.gov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
Created with Highcharts 5.0.4

Барча овозлар сони

  • Овозлар етарли эмас

×
Портал харитаси
Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг