Created with Highcharts 5.0.4

Барча ёқлаб берилган овозлар сони


Самарқанд шаҳрида замонавий санъат саройини қуриш ҳақида
Жамоавий мурожаат матни
Самарқанд ўзига хос тарихи, анъаналари ва бошқа жиҳатлари билан дунёга донг таратган. Шу сабабли, йилдан-йилга вилоятга ташриф буюрувчиларнинг сони ортиб бормоқда. Самарқанд шаҳар марказида ўтказиладиган томоша ва концерт дастурлари асосан Регистон майдонида ўтказилади. Шаҳарда замонавий талабларга жавоб берадиган, минглаб томошабинларни ўз бағрига сиғдирадиган санъат саройи деярли мавжуд эмас.
Жамоавий мурожаат / ғоя ни амалга ошириш
Шу сабабли, Самарқанд шаҳрида замонавий санъат саройини қуришни таклиф қиламиз. Улкан санъат саройида ўтказилувчи турли концерт ва шоулар, байрам дастурлари вилоят аҳолиси ва хорижлик меҳмонларимизни янада мазмунли дам олишига хизмат қиларди.
3796
Изоҳлар (1)
EGAMBERDIYEV SALIMJON RAIMJONOVICH
Мана шу таклиф яхши чиқибди зўр...
27 Июнь 2019, 12:12

Изоҳ қолдириш

Изоҳ қолдириш учун id.egov.uz тизими орқали рўйхатдан ўтишингиз лозим
×
Портал харитаси